Бербатов: "Бэйлнинг "Реал"да қолиши ғалати"
21 июн 2020 01:22
Янгиликлар
Бербатов: "Бэйлнинг "Реал"да қолиши ғалати"
"Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва "Байер" клублари собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов "Реал" хавбеки Гарет Бэйлни қўллаб-қувватлади.
"Гарет анча мудда ўйин амалиётига эга бўлмади. Учрашувларга томошабинлар ташрифининг тўхтатилиши унга фойда келтириши мумкин, чунки Бэйл мухлисларнинг майдондаги босимидан халос бўлади.
Мен ҳеч қачон "Реал Мадрид" ишқибозларининг ўз ўйиинчиларига нисбатан бундай муносбатда бўлишларини тушунмаганман. Бэйл бир ўйинда бешта гол урса ҳам, танқидларга учраса керак. Унинг бундай шароитда клубда қолиши мен учун ғалати туюлади", – дейди Болгария терма жамоаси афсонаси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар