Бензема - "Олтин тўп" ҳақида: "Кўрамиз"
29 май 2022 16:36
Янгиликлар
Бензема - "Олтин тўп" ҳақида: "Кўрамиз"
ЕЧЛдаги ғалабадан кейин "Реал" футболчиси Карим Бензема "Олтин тўп" борасидаги саволга жавоб берди.
"Мавсумни якунладим. Менимча, клублар миёқсида бундан ортиқ яхши натижа кўрсатиб бўлмайди. Нима бўлган тақдирда ҳам эришган натижаларимдан мамнунман.
Бутун дунёга биз шу ерда эканлигимизни кўрсатдик, бошқаларга дарс ўтиб бера олдик. Кўрамиз, "Олтин тўп" билан нималар бўларкин. Менда совринлар ва яхши натижалар бор", - деди Карим.
Ушбу мавсумда 34 ёшли форвард "Реал" таркибида барча турнирларда 46 ўйинда қатнашиб, 44 гол ва 15 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар