Бельеринга А Сериядан таклифлар бор
05 мар 2020 23:09
Янгиликлар
Бельеринга А Сериядан таклифлар бор
"Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельериннинг агенти мижозига Италия клубларидан таклифлар борлигини инкор қилмади:
"Ҳозир Эктор бор эътиборини "Арсенал"нинг кейинги ўйинларига қаратган. Унга А Серия клубларидан қизиқишлар бор, аммо жамоалар номига ойдинлик кирита олмайман.
Бельерин – "Арсенал"нинг вице-сардори, унинг "тўпчилар" билан узоқ муддатга мўлжалланган битими бор. Шу туфайли Эктор тез орада клубни тарк этади деб ўйламайман".
Маълумот учун, АПЛнинг жорий мавсумида етти учрашувда майдонга тушган 24 ёшли испаниялик ҳимоячи ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар