UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  1 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  1 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  3 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  5

Бахтиёр Давлатов хотира турнири старт олди Янгиликлар

Бахтиёр Давлатов хотира турнири старт олди

Бугун Янгиерда марҳум футболчи Бахтиёр Давлатов хотирасига бағишланган турнир старт олади.
Иккинчи марта ўтказилаётган ушбу турнирда 2000 йилда туғилган ёшлардан иборат саккизта жамоа иштирок этмоқда. Жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўйинларни бошлади.

"А" гуруҳи:

1. "Машъал" (Муборак)
2. "Жиззах" (Жиззах шаҳри)
3. "Металлург" (Бекобод)
4.  "Янгиер-1" (Янгиер шаҳри)

"B" гуруҳи:


1. "Насаф" (Қарши ш)
2. "Бунёдкор" (Тошкент ш)
3. "Чимкент" (Чимкент, Қозоғистон)
4. "Янгиер-2" (Янгиер шаҳри)

Гуруҳ босқичини биринчи ва иккичи поғонада якунлаган жамоалар ярим финалда ўйнайди. 29 апрель куни мусобақанинг учинчи ўрин ва биринчи ўрин учун баҳслари бўлиб ўтади.

Ўйинлар Янгиердаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтади.

Ўз вақтида “Янгиер”, “Косонсой”, “Насаф”, “Машъал”, “Металлург” сингари клубларда тўп сурган иқтидорли ҳужумчи Бахтиёр Давлатов 2013 йил  оламдан ўтди.


 
Янгиерда туғилиб ўсган Бахтиёр Давлатов 36 ёшида футболчилик фаолиятини тугатганди. Шундан бери “Машъал”, кейинчалик “Янгиер” жамоасида маъмур сифатида ишлаб келаётганди. Бахтиёр Бойжонович ҳаёт бўлганида 46 ёшни қарши олган бўларди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика