UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Ўйин барчани охиргача хаяжонда ушлаб турди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Ўйин барчани охиргача хаяжонда ушлаб турди"

"Металлург" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Металлург" - ажойиб жамоа. Улар сўнгги ўйинларда мағлубиятга учрамай келишаётганди. Рустам ака Мирсодиқовни эса Ўзбекистоннинг энг кучли мутахассисларидан ва ўзимнинг устозларимдан бири деб биламан. Учрашувдан аввал йигитларга Рустам ака ўз шогирдларини ўйинга қандай руҳлантира олиши ва бекободликлар жанговор жамоа эканлигини таъкидлаб ўтгандим. Биз ҳам шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Худога шукр, бугун футболчиларим кўрсатмаларни аниқ бажаришди ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Шу сабабли йигитларга жанговор ўйин намойиш этишгани, охиригача курашишгани учун уларнинг олдига кирганимда ҳам катта миннатдорчилик билдирдим. Агар шундай ўйин кўрсатишда давом этсак, ўзимизга керакли очколарни қўлга киритамиз.

Беллашув охиригача барчани хаяжонда ушлаб турди. Намангандан бизни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларимизнинг келгани ҳам ўйинчиларга қўшимча далда бўлди. Жамоамиз номидан мухлисларга ташаккур айтаман. "Металлург" ўйинини гапиришни истамаган бўлардим. Рақиб тўғрисида фақат ижобий фикр айтишим мумкин. Чунки улар кучли ҳужум чизиғига эга. Шаҳзод Нурматов мамлакатимизда индивидуал тарафдан энг кучли ҳужумчилардан бири. Футболда ҳар бир жамоа майдонга ғалаба учун чиқади. Лекин, бунда кимдир мағлубиятга учрайди, кимдир ғалаба қозонади. Бугун омад биз томонда бўлди. Шу сабабли уч очкога эга бўлдик. Учрашувга тўхталадиган бўлсам, баҳс тенг курашлар остида кечди. Ҳар икки жамоа ғалабага лойиқ ўйин намойиш этишди. Биринчи даврада қайсидир вазиятларда жамоага камроқ эътибор берганим таъсир қилган бўлиши мумкин. Буни мухлислар ҳам таъкидлашар эди. Клубнинг ўз муаммолари бор эди. Давралар оралиғида ушбу муаммоларни бартараф этиш устида ишладик. Мураббийлар штабида ўзгариш бўлди.

Яъни жисмоний тайёргарлик бўйича Александр Генадьевич Волковни "Навбаҳор"га таклиф қилдик. Энг асосийси - жамоада "юракдан ўйнайман, охиригача курашаман" деган ўйинчилар қолди. Шунинг учун клубдан кетмоқчи бўлганларга рухсат бердик. Камида 4-5 футболчимизга бошқа жамоалардан таклиф тушганди. Мисол учун Санъат Шихов, Дилшод Жабборов, Шаҳбоз Эркиновга бир нечта жамоа мурожаат этганди. Лекин, улар бу таклифлар устида ўйлаб ҳам ўтиришмади. Б футболчилар йил охиригача "лочинлар" билан қолиш истагини билдиришгани жамоани ахил бўлишига сабаб бўлди деб ўйлайман".

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика