UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  4 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  4 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   12 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5

Бахтиёр Ашурматов: "Лутфулла Тўраев Малайзия жамоасига ўтиши керак эди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Лутфулла Тўраев Малайзия жамоасига ўтиши керак эди"

Ўзбекистон Суперлигаси 15-тури доирасида "Локомотив" - АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

- Натижадан хафамиз. Ҳар бир ўйинда биз максимал даражада очколарни қўлга киритишни истаймиз. Қандай рақиб билан бўлса ҳам очко жамғаришимиз керак. Ўйинга келадиган бўлсак, бутун учрашув давомида "Локомотив"нинг устунлиги сезилиб турди. Агарда омад бироз биз томонда бўлганида дурангга эга чиқар эдик. Гол урганимиздан кейин тезкор жавоб қабул қилиб олганимиз бизга руҳий томондан ёмон таъсир қилди.

Раҳбарият томонидан олдимизга кучли олтиликка кириш вазифаси қўйилган. Буни ҳеч ким ўзгартиргани йўқ. Бу учун максимал даражада ҳаракат қилишимиз керак. Футболда мақсадсиз ўйнашнинг қизиғи йўқ. АГМК олдиндан чиройли ўйин кўрсатиб, юқори мақсадлар қўядиган жамоа. Шу боисдан кучли олтиликка киришимиз даркор.

Трансферлар? Барибир мавсум ёки давралар оралиғида ҳар бир жамоада ўзгаришлар бўлади. Бизда ҳам шундай. Жамоада рақобатни кучайтиришимиз керак. Лекин биз ўзимиз истаган футболчини таркибга қўшиб олишимиз қийин бўлади. Чунки футболчиларда ўз клублари билан шартномалари бор. Иккинчи даврада рақобатбардош жамоа тузишга интиламиз.

Ўзим ҳимоячи бўлганман. Мухлисларга жангавор футбол ёқади. Стандартларга ҳам эътибор берамиз. Жангавор ўйин кўрсатмасак, мухлисларни стадионларга қайтариш қийинчилик туғдиради. Йигитларга учрашувдан олдин айтиб ўтгандим: бутун ўйин давомида ҳимояланиб бўлмайди, тўпга эгалик қилиш керак. Бироқ барчаси биз ўйлагандек кўриниш олмади. "Локомотив" тўп билан кўпроқ бўлди. Шу боисдан тўпсиз жамоа анчагина қийналди.

Молиявий томондан имкониятларимиз яхши, барчаси жойида. Камчиликлар йўқ, шу боисдан раҳбариятга раҳмат айтаман. Энди биз шундай эътиборга муносиб равишда натижалар билан жавоб беришимиз керак.

Қайдномага кам ўйинчи киришининг сабаби - футболчиларнинг камлиги. Бир неча футболчиларимиз жамоадан кетган, жароҳат олган, дисквалификацияда.

Тўрт кун давомида йигитлар дам олишади. Кейинчалик 19 июнда Белорусга учиб кетамиз. У ерда 3та ўртоқлик ўйинида қатнашамиз.

Лутфулла Тўраев Малайзия жамоасига ўтиши керак эди. Бироқ у жамоада қолди. Энди у биз билан иккинчи даврани ҳам ўтказади.

Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга раҳмат айтаман. Энди жамоани кучайтириб, уларнинг қўллаб-қувватлашига мос ўйин кўрсатамиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика