UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  2 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  5 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  11 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  13 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  8 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  14 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3

Бахтиёр Ашурматов: “Локомотив” билан ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Локомотив” билан ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз”

Про лига 28-туридан ўрин олган “Турон” – “Андижон” (4:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Аввало “Андижон”ни Суперлигага чиққани билан табриклайман. Афсуски, “Андижон” ва “Бухоро” каби Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланма олганимиз йўқ. Шундай бўлсада,  биз охиригача курашамиз ва 25 ноябрь куни Суперлигага йўлланма олиш учун майдонга чиқамиз. Ўйлайманки, ажойиб бўлади. Ҳозирда жамоамиз футболчилари ҳолати жуда яхши. Умид қиламанки, мазкур плей-офф баҳсида ғалаба қозонамиз.

Ушбу баҳсда жамоамиз катта ҳажмдаги ишларни бажарди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди. Сурерлигага тўғридан-тўғри йўлланма олмаганимиз сабаб ғалабадан хурсанд бўлмаслигимиз мумкин. Лекин шу тариқа ҳаракат қилсак, плей-оффда муваффақият қозонамиз. Мавсумдаги охирги ўйинимизда мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаб туришади. Биз эса уларга муносиб жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз.

“Андижон” таркибида Маматказин, Бубанья, Милочко, Эркинов каби бўйдор футболчилари майдонга тушмагани сабаб ўзларининг устунлик томонларидан фойдалана олмади. Бошқача футбол намойиш этди. Бу эса бизга устунлик қилди. 

- “Локомотив”га қарши ўйинда жамоангиз ҳужумкор футбол кўрсатадими?

-  Тошкентликлар сафида юқори савияли футболчилар бор. Юқори прессингга эътибор қаратиб, дарвозамиздан узоқроқда уларни тўхтатишга эътибор берсак, “Локомотив”да индивидуал футболчилар бор ва улар бундан чиқиб кетишлари мумкин. Бу ўйинга қадар уч кун вақтимиз бор ва бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. “Локомотив” иштирокидаги сўнгги баҳсларни кузатиб, тайёргарлик кўрамиз. Ҳужумкор ёки ҳимоявий футбол кўрсатишимиз ўйинга яқин ҳал бўлади. Лекин шуни айта оламанки, жамоамиз ушбу баҳсда жанговар футбол кўрсатади. 

- “Андижон”да жиддий йўқотишлари бор эди. Таркибдаги ўзгаришлар сизни ажаблантирдими?

- Бубаньяни уйига кетгани, Маматказинда сариқ карточкалар кўплиги, Ғуломов нега сафдан чиққани, Эркиновнинг жароҳати ҳақида маълумотлар бор эди. Бу биз учун сюрприз эмасди. Виктор Балютовичнинг ҳимоядаги муаммолар сабаб Милични ҳимояга қўйди. Бу бизга янгилик бўлди дейиш мумкин. Лекин Милични ҳимояда ўйнаши, бизнинг ҳимоячиларимизга фойдали бўлди. Агар у ҳужумда ўйнаганида Полвонов билан яхши вазиятлар яратиши мумкин эди. Лекин бу ўзгаришлар бизга сюрприз бўлмади. Бир сўз билан айтганда, “Турон” ўз иштирокидаги баҳсда ғалаба қозониши эди. Кейинчалик “Бухоро”нинг натижасига эътибор қаратардик. Минг афсуски, Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланма ололмадик. Энди плей-офф орқали вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз. 

- “Турон”даги тақдирингиз Суперлигага чиқишга боғлиқми ёки ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоада қоласизми?

- Буни мавсум якунига етганидан кейин раҳбарият билан келажагим борасида бир тўхтамга келамиз. Ҳозир бу ҳақда ўйлаганим йўқ. Бор эътиборимизни Суперлигага чиқиш учун курашамиз. Шуни айтаманки, “Турон”даги кўп футболчиларни билардим. Лекин иш бошлаганимдан кейин улар билан янада танишиб чиққанимизча, бироз вақт ўтиб кетиб қолди. Буни баҳона қила олмайман. Охирги баҳсларда футболчиларнинг имкониятларини кўриб олдик. Биз ўз ишимизни муносиб бажаримиз керак, қолганини раҳбарият ҳал қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика