"Бавария"нинг уч футболчиси Суперкубокда ўйнамайди

Mirjalol Normatov
2 авг 2019, 20:58
"Бавария" матбуот хизмати Германия Суперкубогида жамоанинг уч нафар футболчиси қатнашмаслигини маълум қилди.

Маълум бўлишича, ушбу баҳсда ҳужумчи Серж Гнабри, ярим ҳимоячи Хави Мартинес ва ҳимоячи Лукас Эрнандес қатнашмайди.

Гнабри ва Мартинес жароҳатидан тикланишаётган бўлишса, Эрнандес жарроҳлик амалиётидан кейин ўйинга тайёр бўлмайди.

Германия Суперкубоги учун баҳс 3 август куни 23:30да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal