"Бавария" харид қилиб олиш ҳуқуқи билан Коутиньони 2 мавсумга ижарага олиши мумкин
12 авг 2019 20:10
Янгиликлар
"Бавария" харид қилиб олиш ҳуқуқи билан Коутиньони 2 мавсумга ижарага олиши мумкин
"Бавария" клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг трансфери борасида иш олиб бормоқда.
Мюнхенликлар 27 ёшли бразилияликни жамоага қўшиб олишнинг икки вариантини кўриб чиқишмоқда. Дастлаб улар Коутиньони икки мавсумга ижарага олишмоқчи. Кейинчалик эса футболчи билан тўлиқ шартнома тузиш борасида иш олиб боришади.
Худди шундай иш Хамес Родригес билан ҳам бўлган эди. Фақат Хамес ижара муддати тугаганидан кейин "Бавария" билан ҳамкорликни давом эттирмади.
Иккинчи вариант сифатида сотиб олиш ҳуқуқи билан 1 йиллик ижарага олиш кўрилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар