"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди
29 мар 13:09
Янгиликлар
"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди
"Бавария" "Штутгарт" вингери Крис Фюрихни сотиб олиш устида ишламоқда.
Бу ҳақда инсайдер Кристиан Фальк хабар бермоқда.
"Рекордмайстр" янги спорт директори Макс Эберль трансфер устида ишламоқда. У футболчи билан шахсан музокара олиб бормоқда, унинг товон пули – 23,5 миллион евро.
Фюрих 2021 йилдан бери "Штутгарт"да ўйнаб келмоқда. 26 ёшли германиялик жорий мавсум барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 7 та голли пас узатди.
Олдинроқ "Бавария" топ-мураббий билан шартнома тузмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
02:00
ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон! 383
22:21
Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас" 2
Фикрлар