«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи

Khoja
29 мар 2024
«Бавария» франциялик Зинедин Зидан билан шартнома тузмоқчи.

Немис жамоаси айнан Зиданни янги бош мураббийликка асосий номзод сифатида кўрмоқда.

Ҳозирча музокаралар бошланмаган, бироқ Зиданнинг ўзи ҳам немис грандини бошқаришга қарши эмаслигини маълум қилган.

Аввалроқ, «Бавария» Хаби Алонсо билан шартнома тузишни режа қилганди, бироқ испаниялик мутахассис келаси мавсум ҳам «Байер»да қолиши маълум бўлди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com