Бастиан Швайнштайгер: "Ўйлайманки, ҳаммасини асосий вақтда ҳал қиламиз"
07 июл 2014 23:43
Янгиликлар
Бастиан Швайнштайгер: "Ўйлайманки, ҳаммасини асосий вақтда ҳал қиламиз"
Германия терма жамоаси етакчиси Батиан Швайнштайгер Бразилияга қарши ярим финал олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Бу ерда ҳаммаси зўр. Бразилияга қарши ўйинни интизорлик билан кутмоқдамиз. Мен бу мамлакатда футбол баҳсларидан катта завқ оляпман. Эртанги ўйин эса албатта мусобақа безаги бўлиши аниқ. Тажрибанг ошиб бораверар экан, бу даражадаги катта ўйинлардан ором оласан. Айни пайтда ёшим 29да ва менга катта-катта беллашувлар хурсандчилик бағишлайди.
Бразилияда футбол бу биринчи рақамли мавзу. Бу спорт турига катта ҳурмат ва хурсандчилик билан муносабатда бўлишади. Умид қиламанки, эртанги ўйиндан кейин ҳам кайфиятимиз шунақа чоғ бўлади. Мен бунга ишонаман. Ўйлайманки, ҳаммасини асосий вақтда ҳал қиламиз. Умуман олганда, ушбу жаҳон чемпионатидан катта завқ оляпман.
Фикрлар