

"Барселона" ярим ҳимоячиси жамоасини ўзгартириши мумкин. Маълумотларга қараганда, 20 ёшли ўйинчига 5 та клуб қизиқмоқда. Улардан учтаси АПЛ, биттаси Бундеслига, яна бири А Серия вакили эканлиги айтилмоқда.
Маълум бўлишича, Нико Гонсалесга "Манчестер Сити" катта қизиқиш билдирмоқда. "Барселона" эса у билан шартномани узайтирмоқчи. Музокаралар Гави ва Араухонинг келишуви узайтирилгач бошланади.
Гонсалеснинг "Барса" билан амалдаги келишуви 2024 йилгача мўлжалланган. Унинг товон пули – 500 миллион евро.



