"Барселона" ушбу ёзда иккита "бомба" трансферни амалга оширмоқчи
22 июн 2019 21:18
Янгиликлар
"Барселона" ушбу ёзда иккита "бомба" трансферни амалга оширмоқчи
Каталония клуби ёзги трансферлар ойнасида иккита катта харидни кўзлаб турибди.
Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар берди. Манбанинг маълумотига асосан, "Барселона" бир йўла Антуан Гризманн ва Неймарни клубга олиб келмоқчи.
Асосий муаммо эса клубнинг бюджетида бўлиб турибди. Сабаби, "Барселона" Гризманнинг трансфери учун 120 миллион евро, Неймарни сотиб олиш учун эса 100 млн евро ва Коутиньони бериши керак бўлади.
Шу пайтда, каталонияликлар бир қатор ўйинчиларини пуллаган ҳолда харажат ва даромад орасида мувозанатга эришиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар