"Барселона" собиқ скаути: "Винисиус Жуниор "Барселона" мухлиси эди. У каталонияликлар ПСЖни 6:1га ютганда йиғлаган"
26 окт 2021 08:16
Янгиликлар
"Барселона" собиқ скаути: "Винисиус Жуниор "Барселона" мухлиси эди. У каталонияликлар ПСЖни 6:1га ютганда йиғлаган"
"Барселона"нинг Бразилиядаги собиқ агенти Андре Кюри клуб ўз вақтида ҳозирда "Реал" форварди бўлмиш Винисиус Жуниор билан шартнома имзолашга яқин бўлганини айтди.
"Винисиус олдин "Барса"га мухлислик қиларди. У "Барса" Чемпионлар Лигасида ПСЖни 6:1га ютганда, йиғлаганди, у ҳақиқий мухлис эди.
Винисиуснинг "Барселона"га ўтиши ҳал қилинганди. Унинг икки агенти ҳам менинг катта дўстларим эди. Битим ёпилган эди, ягона қолган нарса - Винисиуснинг шартномага имзо чекиши эди, аммо сўнгги лаҳзада дўстларим менга ва клубга хиёнат қилишди. Мен бу 2017 йилда рўй берганидан буён улар билан гаплашмайман", - дейди Кюри.
Жуниор жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар