

"Винисиус олдин "Барса"га мухлислик қиларди. У "Барса" Чемпионлар Лигасида ПСЖни 6:1га ютганда, йиғлаганди, у ҳақиқий мухлис эди.
Винисиуснинг "Барселона"га ўтиши ҳал қилинганди. Унинг икки агенти ҳам менинг катта дўстларим эди. Битим ёпилган эди, ягона қолган нарса - Винисиуснинг шартномага имзо чекиши эди, аммо сўнгги лаҳзада дўстларим менга ва клубга хиёнат қилишди. Мен бу 2017 йилда рўй берганидан буён улар билан гаплашмайман", - дейди Кюри.
Жуниор жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.



