"Барселона" Рафинья борасида "Лидс"га таклиф берди

Alisher
17 май 2022, 12:44
"Барселона" вингер Рафинья Диас борасида "Лидс"га аниқ таклиф билан мурожаат қилди.

Каталония клуби "Лидс"га футболчининг ўтиши учун 55 млн евро таклиф қилди. Трансфер нархи келажакда қатор шартлар бажарилса 65 миллионгача чиқиши мумкин. Англия клуби ҳали "Барселона"га жавоб бермади, сабаби жамоа ҳозирда АПЛда қолиш учун курашмоқда.

Рафинья "Лидс"га 2020 йилда "Ренн"дан 20 млн евро эвазига ўтганди. Ўйинчи тезда жамоанинг муҳим ўйинчисига айлана олди, у ҳозирда Бразилия терма жамоасига мунтазам жалб қилинмоқда.

Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: thehardtackle.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›