"Барселона" қишки трансфер ойнасида "Тоттенхэм" футболчиси учун курашади
16 окт 2018 11:26
Янгиликлар
"Барселона" қишки трансфер ойнасида "Тоттенхэм" футболчиси учун курашади
"Барселона" қишки трансфер ойнасида "Тоттенхэм" марказий ҳимоячиси Тоби Алдервейрелдни харид қилишга уриниб кўради.
28 ёшли футболчининг инглиз жамоаси билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.
"Тоттенхэм"да ҳимоячи билан шартномани автоматик тарзда бир йилга узайтириш имконияти бор, бироқ ҳимоя чизиғида кадрлар етишмовчилигига дуч келган Каталония клуби футболчи учун курашади. "Барселона"нинг икки марказий ҳимоячиси Самуэль Юмтити ва Томас Вермален жароҳат сабабли бир неча ҳафтага сафдан чиқишди.
Алдервейрелд жорий мавсум "шпорлар" сафида АПЛнинг 7та учрашувида майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар