UZ

Сўнгги янгиликлар

07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   0 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  5 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  98 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  17 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4

"Барселона" келажаги сўроқ остида. Клуб фаолияти тўхтатилиши мумкин Янгиликлар

"Барселона" келажаги сўроқ остида. Клуб фаолияти тўхтатилиши мумкин

"Барселона" ҳозир қийин аҳволда.

28 сентябрь куни "Барселона"га Испания Қироллик Футбол Федерацияси ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Негрейра иши бўйича расман порахўрлик айблови қўйилди.

Ишга раҳбарлик қилаётган Барселона тергов суди раҳбари Хоакин Агирре Каталония клубининг Нергейрага 7,5 миллион евро тўлаганини жиноят деб ҳисоблади.

Негрейранинг ўзи, унинг ўғли, шунингдек, Каталония жамоаси собиқ президентлари Жозеп Бартомеу ва Сандро Росель ҳам порахўрликда айбланмоқда.

"The Telegraph" хабарига кўра, бу ҳатто "Барселона"нинг дунё футбол харитасидан йўқолиб кетиш даражасига ҳам келиши мумкин.

"Агар айбдор деб топилса, жиноятчилар 3 йилдан 6 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. "Барселона"нинг ўзи профессионал футбол клуби сифатида фаолият юритишдан тўхтатилиши мумкин, бу эса катта эҳтимол билан 124 ёшли клубнинг банкрот бўлишига олиб келади", – дейилади материалда.

Аввалроқ Каталония клуби ўзига нисбатан бошланган суд тергови ҳақида расмий хабар олмагани ва ҳозирча жамоатчиликка баёнот бермаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика