"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди
21 авг 15:09
Янгиликлар
"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди
"Барселона"нинг испаниялик тажрибали ярим ҳимоячиси Ориоль Ромеу Каталония жамоаси билан битимни бекор қилишга яқин турибди.
"Marca" хабарига кўра, 33 ёшли футболчи Каталония клуби раҳбарияти билан келишувни бекор қилишга келишиб олган. Томонлар ҳали бир нечта тафсилотларни ҳал қилишари керак. Шундан сўнг Ромеу эркин агентга айланади.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсум "Жирона" сафида ижарада ўйнади ва Ла Лигада 25 ўйин ўтказиб, 5 та сариқ карточка олган.
Эслатиб ўтамиз, Ориоль Ромеу "Барселона"нинг асосий жамоаси таркибида барча турнирларда 39 ўйинда қатнашган ва 1 та голга ассистентлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар