UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  2 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  3 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  1 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  10 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  13 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3

"Барселона" футболчиси adidas бутсаларида майдонга тушишга мажбур Янгиликлар

"Барселона" футболчиси adidas бутсаларида майдонга тушишга мажбур

Голландия суди adidas ва "Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара ўртасидаги ишни спорт кийими ишлаб чиқарувчи компания фойдасига якунлади.

Adidas футболчини шартнома шартларини бузгани учун судга берган эди. 2013 йилда Рафинья компания билан 5 йиллик битим имзолаган.

Ёзда ушбу келишув якунига етди, аммо adidas футболчи вакили билан боғлана олмади ва автоматик равишда битимни узайтирди. Рафинья эса улар билан боғланишмаганини маълум қилди.

Футболчи шартномани узайтиришни истамаганди, чунки жароҳат олган йилларда (2015-2017) компания уни етарли даражада қўллаб-қувватламаган экан.

Бироқ adidas билан тузилган битимда келишувни автоматик 5 йилга узайтириш банди бор эди.

Рафинья мавсумнинг катта қисмини Mizuno бутсаларида ўтказди, бундан ғазабланган adidas футболчини судга берди.

Суд қарорига кўра, Рафинья ҳар ўйинда ушбу компания бутсаларида тўп тепади ёки шартномани ҳар сафар бузгани учун 10 минг евродан жарима тўлайди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика