"Барселона" "Челси"нинг икки футболчисига қизиқмоқда
15 окт 2021 10:16
Янгиликлар
"Барселона" "Челси"нинг икки футболчисига қизиқмоқда
"Челси" ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта Испанияга қайтиши мумкин.
32 ёшли испан учун "Барселона" даъвогарлик қилмоқда.
Каталония клуби ўйинчи билан келаси ёзда эркин агент бўлганда шартнома имзоламоқчи. "Барса" шунингдек лондонликларнинг яна бир ҳимоячисига қизиқмоқда - Андреас Кристенсен.
Аспиликуэта жорий мавсум 10та ўйинда майдонга тушди. Испаниялик футболчи "Осасуна" тарбияланувчиси ҳисобланади ва бош жамоада 2006-2010 йиллар давомида тўп тепган.
Фикрлар