“Барса”нинг “Эл Класико”даги омадсиз серияси якунланди. Хави эса мураббий сифатида илк бор “Реал”ни енгди
21 мар 2022 09:10
Янгиликлар
“Барса”нинг “Эл Класико”даги омадсиз серияси якунланди. Хави эса мураббий сифатида илк бор “Реал”ни енгди
Испания чемпионати 29-турида “Барселона” сафарда 4:0 ҳисобида “Реал”дан устун келди.
Каталонияликлар 2019 йил 2 мартдан бери илк марта мадридликларни енгишга муваффақ бўлишди. “Барса” ўтган 6 ўйиннинг биттасида дуранг ўйнаб, қаторасига беш ўйиндан буён мағлубиятга учраб келаётганди.
Шунингдек, Хави мураббий сифатида “Реал”ни биринчи маротаба ютди. 42 ёшли мутахассис “кўканорранглилар” бошқарувидаги “қаймоқранглилар”га қарши дебютини Испания Суперкубоги доирасида ўтказиб, қўшимча таймларда 2:3 ҳисобида муваффақиятсизликка учраганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар