UZ

Сўнгги янгиликлар

11:46Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди  0 11:00Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари  0 10:40«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади  1 10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  2 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  13 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  8 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  5 08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  22 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  11 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  4 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  19 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  32 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  182 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0

"Барса", "Реал" ва "Юве" Суперлигани қайта ишга туширишга тайёрланмоқда. Унда 60-80 та жамоа бўлади Янгиликлар

"Барса", "Реал" ва "Юве" Суперлигани қайта ишга туширишга тайёрланмоқда. Унда 60-80 та жамоа бўлади

"Барселона", "Реал", ва "Ювентус" Европа Суперлигасини қайтадан бошлашга тайёр.

Бугун Европа Суперлигаси бош директори Бернд Райхарт таъсисчи клублар лойиҳанинг янги версиясини ишга туширишни хоҳлаётганини маълум қилди.

А22 янги лойиҳа Европанинг 50 дан ортиқ клублари билан улар дуч келаётган молиявий муаммолар бўйича батафсил музокаралар натижаси эканлигини айтди. Сўнгги ойларда А22 ва Европа Суперлигаси аниқ молиявий устунликка эга бўлган ва бошқа Европа лигаларига таъсири катта АПЛга ҳужум қилди.

Европа Суперлигасининг янги талқинда бир нечта давизионларга бўлиниб, доимий аъзоларсиз 60 дан 80 тагача иштирокчидан иборат бўлади. Ҳар бир жамоа мавсум давомида камида 14 та ўйин ўтказади. Ҳозирча клубларнинг дивизионлар бўйича тақсимланиши ҳақида маълумот йўқ. Мусобақадан чиқиб кетиш тизими қандай бўлиши ҳам маълум эмас.

"Реал", "Барселона" ва "Ювентус" янги Европа Суперлигаси форматини ҳозирча сир сақламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрель ойида Суперлигани ташкил этишга уриниш муваффақиятсиз якун топганди. Таъсисчи клублар қаторида "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал", "Тоттенхэм", "Барселона", "Реал", "Атлетико", "Ювентус", "Интер" ва "Милан" бор эди.

Турнир ташкил этилгани эълон қилинганидан икки кун ўтиб, инглиз клублари мухлисларнинг норозилиги туфайли иштирокчилар орасидан чиқиб кетган эди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика