Балотелли: "Бу ҳали бошланиши"
22 сен 2016 11:50
Янгиликлар
Балотелли: "Бу ҳали бошланиши"
"Ницца" ҳужумчиси Марио Балотелли "Монако" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:0), жамоадошлари ва мухлисларга миннатдорчилик билдирди.
Италиялик бу ўйинда ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди ва "Ницца" Франция чемпионатининг пешқадамига айланди.
"Жамоадошларимга, мухлисларга ва "Ницца"га раҳмат. Бу ҳали бошланиши" - деб ёзади Балотелли "Инстаграм"га жойлаган сурати изоҳига.
26 ёшли футболчи "Ницца" сафидаги илк икки учрашувида 4 та гол урди.
Фикрлар