UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  135 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23

Балки, "детский сад"ни йиғиштирармиз? Янгиликлар

Балки, "детский сад"ни йиғиштирармиз?

Бу мақола сайтда уруш чиқаришни ният қилганлар учун! Сайтимизда бўлиб ўтган туб ўзгаришдан сўнг ўқувчиларга жуда ҳам кенг қулайлик яратилди.
Яъни, энди сайт фойдаланувчилари ҳеч қандай қийинчиликсиз рўйхатдан ўтиб фикр қолдириш имкониятига эгалар. "Нефтчи" жамоаси сафида бўлиб ўтаётган катта ўзгаришларни имкон қадар тезлик билан ёритиб боряпмиз. Айни пайтда бошқа клубларга нисбатан трансфер бозорида очиқ иштирок этаётганлиги учун хабарлар ҳам етарлича бўляпти. Бу кунни фарғоналик мухлислар неча йиллардан бери кутдилар. Шу пайтга қадар биронта нашр учун "Нефтчи" ҳақида ахборот олиш осон бўлмаган. Табиийки, "Нефтчи"га оид хабарларни кўпайиши сайтда фарғоналик ўқувчиларни фаоллигини оширди. Аслида ҳам мақсад шу, сайтда фаоллар сонини ошириш ва у ерда соғлом муҳитни яратиш, аммо...


Бироқ рўзаи-рамазон ойида бўлсак-да, баъзи бир ўқувчилар ўзларига эрк бериб юборганлар. Бошқа жамоа мухлиси номидан, умуман бошқа жамоа мухлисларини ўртасига нифоқ солиш ва уруш очиш ҳолатлари сўнгги кунларда кузатилди. Бизнинг сайтимиз доимо ўқувчиларининг одоб-аҳлоқи билан фахрланиб келган. Илтимос қилардимки, анъанамиз бузилмасин! Акс ҳолда, сўккан, ҳақорат қилган ёки "маска"лигини сезган фойдаланувчини ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ўчираверамиз. Кўпроқ бу гаплар, 15-20 ёш оралиғидаги фойдаланувчиларга тегишли. Бу ер боғча эмас! Сайтнинг аудиторияси 7 ёшдан 70 ёшгача мўлжалланган. Юқорида қайд этган ёш вакиллари мана шу 7 ёшлик ўқувчиларга ўрнак бўлсинлар, уларни ўз ортларидан соғлом фикр билан эргаштирсинлар. Аксинча, катта ёшдаги ўқувчиларимизни ҳурмати учун жиқиллашмасинлар. Сайт бизнинг, яъни ходимларнинг уйи. Тасаввур қилинг, уйингизга бориб ёзган дастурхонингиз ва оила аъзоларингиз олдида сўкиниб ўтирсак? Ёки бўлмаса берган таомингиз бемаза экан деб жанжал чиқарсак? Албатта бу ҳеч кимга ёқмайди. Сайтда фикр қолдиришдан аввал, ота-онамиз берган тарбия нормаларидан чиқмайлик.

Аслида фарғоналик бўлиб ўзидан "Пахтакор" мухлиси "ясаб" олиш, ёки "Пахтакор" мухлисини мен "Насаф" ишқибозиман деб фикр қолдириши, яна "Бунёдкор" мухлиси яшин тезликда "Локомотив" ишқибозига айланиб қолиш орқали ҳақиқий ўқувчи ўртасига нифоқ солиш, бу тубанликдан бошқа нарса эмас.

"Телефонинг неччи?" Авваллари сайтимизда бундай "коммент"лар бўлмасди! Сизга нима бўлди, ўқувчи? Икки ўзбекнинг фарзандлари футболни деб урушмоқчимисизлар?

Биз тарихдан ота-боболари олим ва катта билимга эга бўлган юрт фарзандларимиз! Шундай экан, масъулиятни ҳис қилайлик!


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика