Бакайоко "Милан"га қайтди
30 авг 2021 21:20
Янгиликлар
Бакайоко "Милан"га қайтди
"Челси» клуби ярим ҳимоячи Тьемуа Бакайоконинг "Милан"га ўтганини маълум қилди. 27 ёшли ярим ҳимоячи кейинги икки мавсумни ижара асосида Милан клубида ўтказади.
Бакайоко "Милан"да 2018/2019 йилги мавсумда ҳам ижара асосида ўйнаган. "Россонерлар" сафида франциялик футболчи 42 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ҳамда битта голли узатмани амалга оширган.

Футболчи охирги икки мавсумни ҳам ижара асосида ўтказди.
Transfermarkt порталининг хабарига кўра, "Милан" икки йиллик ижарадан сўнг, маълум шартлар бажарилган тақдирда, Бакайокони сотиб олиши мажбуриятини олган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар