UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   0 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  17 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  0 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  21 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  280 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  21 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  14 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30

Бакаевнинг Жиззахдаги фаолиятидан 9 факт Янгиликлар

Бакаевнинг Жиззахдаги фаолиятидан 9 факт

5 ноябрь куни Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна"ни тарк этгани эълон қилинди.

Ёдингизда бўлса, Жиззах клуби 2018 йил охирида Суперлигадаги ўрнини плей-офф орқали сақлаб қолган эди. Жамоани 2019 йилги мавсумга Сергей Лушчан тайёрлади. Дастлабки 4 турда қабул қилинган 3та мағлубиятдан кейин унинг ўрнига Улуғбек Бакаев олиб келинди.

"Бўрилар" янги мураббий билан натижа учун ўйнашни ўрганишди. 12-ўриндаги жамоани мавсум охиригача 4-поғонага олиб чиққан бухоролик мутахассис тез орада "Сўғдиёна" мухлисларининг ишончини қозонди. 

Қуйида унинг Жиззахдаги фаолиятига оид сиз билмаган фактларни келтирамиз:

1) Бакаев 3,5 йил ичида "Сўғдиёна"ни 121 ўйинга бошлаб чиқди. Уларда шундай статистика қайд этилган: 54 ғалаба, 37 дуранг ва 30 мағлубият (ўртача очко — 1,6).

2) Жамоа Бакаев билан Ўзбекистон чемпионатларидаги энг яхши натижасини қайд этди (2021 йил, кумуш медал).

3) "Сўғдиёна" ўз тарихида биринчи бор ОФК кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиб, ярим финалга қадар етиб борди.

4) Бакаев жиззахликлар устози сифатида Суперлигада 155 очко тўплади (98 ўйинда). Ушбу даврда фақат Рўзиқул Бердиев (176) ҳамда Миржалол Қосимов (165) ундан яхшироқ натижа қайд этишни уддалаган.

5) Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна" билан ички мусобақаларда фақат 2 клубни мағлуб қила олмади — "Шўртан" (битта дуранг) ҳамда "Олимпик" (биттадан дуранг ва мағлубият).

6) Ушбу мураббийнинг энг йирик ғалабаси 2019 йилги кубокнинг 1/8 финалида қайд этилган — "Сўғдиёна" 6:1 "Зомин".

7) Энг йирик мағлубият ҳам кубок баҳсларига тўғри келади (2020 йил) — "Пахтакор" 8:1 "Сўғдиёна".


8) Бакаевнинг Жиззахдаги энг узун мағлубиятсиз серияси 2021 йилнинг аввалида қайд этилган бўлиб, 14 ўйинни ташкил қилади.

9) Бухоролик мутахассис "Сўғдиёна"даги фаолияти давомида энг кўп Шоҳруз Норхоновнинг хизматидан фойдаланди — 113 ўйин. Ўз навбатида Шоҳруз ҳам Бакаевнинг энг сермаҳсул шогирди сифатида тарихга кирди (49та гол билан)...

Шунақа гаплар. Сизнингча, мазкур мутахассиснинг кейинги манзили қаер бўлади?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика