

Олдинроқ сайтимизда "Сўғдиёна"да бўшаб қолган бош мураббий лавозимига Улуғбек Бақоев тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
"Металлург" билан ўйинга жамоани айнан Улуғбек Бақоев тайёрлади ва бугунги баҳсда айнан у "Сўғдиёна"ни бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушади. Бу ҳақда Жиззах клуби матбуот хизмати championat.asia сайтига хабар берди.




