Элит ОЧЛ. "Нефтчи" сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди

Iskandarov Abdulaziz
26 окт 2026, 20:40
Элит ОЧЛ 3-туридан жой олган баҳс бўлиб ўтди.

Элит ОЧЛ

3-тур

“Нефтчи” – “Ал Иттиҳод” (Саудия Арабистони) 1:2 (ТУГАДИ)

Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 18:45

Гол: Жамшид Искандеров (пенальти) 17, 1:0, Уссам Ауар (Стивен Бергвейн) 34, 1:1, Юсуф Эн Несири (жарима зарбасидан) 90, 1:2

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 3.Мишел Аугусто, 4.Боян Цигер (20.Анвар Ғофуров, 46), 7.Аброр Исмоилов (9.Хуршид Ғиёсов, 80), 8.Владимир Йовович (31.Ян Сассе,46), 10.Жамшид Искандеров, 22.Алишер Одилов ( 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 70), 34.Фарруҳ Сайфиев, 52.Коффи Куао, 77.Ратиньо, 88.Маркус Форсс (11.Асилбек Жумаев, 87)

Захира: 45.Акбар Тўраев, 2.Иззатилло Пўлатов, 15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 17.Азизбек Муротов, 19.Азизбек Эримбетов, 27.Нурбек Сарсенбаев, 71.Билолхон Тошмирзаев.

“Ал Иттиҳод”: 1.Предраг Райкович, 2.Данило Луис, 5.Ричард Риос, 6.Саад Ал Муса, 10.Уссам Ауар (42.Муат Фагиҳи,90), 13.Муҳаннад Ал Шанқити, 23.Жоржиньо Вейналдум (8.Мухтор Али,63), 25.Фарис Рифат, 30.Дион Лопи ( 27.Аҳмад Ал Гамди,73), 34.Стивен Бергвейн ( 22.Марван Ал Саҳафи,73), 99.Жорж Иленихена (21.Юсуф Эн-Несири, 63)

Захира: 50.Муҳаммад Салим, 88.Усама Муборак, 4.Ян-Карло Симич, 32.Аҳмад Юсуф, 41.Муҳаммад Аҳмад, 66.Муҳаммад Ал Барнави.

 Огоҳлантириш: Мишел Аугусто (“Нефтчи”) 33, Ричард Риос (“Ал Иттиҳод”) 81

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ. “Ал Иттиҳод” футболчиси Юсуф Эн Несири жарима зарбасини аниқ ижро этди, 1:2. Охирги дақиқаларда фарғоналиклар гол ўтказиб юборди

87. ЎЗГАРИШ. “Нефтчи”, Маркус Форсс ўрнига Асилбек Жумаев тушди.

86. “Ал Иттиҳод” бурчак зарбасидан самара чиқара олмади.

81. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ричард Риос, “Ал Иттиҳод”

80. ЎЗГАРИШ. “Нефтчи”, Аброр Исмоилов ўрнига Хуршид Ғиёсов тушди.

75. Жамоаларнинг ҳужумлари кескинлик дейдиган даражада эмас.

73. ЎЗГАРИШ. “Ал Иттиҳод”, Лопи ўрнига Ал Гамди, Бергвейн ўрнига Марван АЛ Саҳафи тушди.

73. Ботирали Эргашев яна бир бор маҳоратини кўрсатди.

70. ЎЗГАРИШ. “Нефтчи”, Алишер Одилов ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев майдонга тушди.

63. ЎЗГАРИШ. “Ал Иттиҳол”, Вейналдум ўрнига Мухтор Али, Иленихена ўрнига Юсуф Эн-Несири тушди.

60. Маркус Форсс қулай вазиятдан фойдалана олгани йўқ.

58. УУУХ. Хавфли вазият, “Нефтчи” хавфли юриш қилди. Лекин тўп дарвоза чизиғидан ўтмай қолди. Мишел боши билан зарба берганди. Райкович чизиқ устидан тўпни ушлаб олди.

56. Меҳмонлар қуюшқондан чиқди.

52. Яна “Ал Иттиҳод”дан юриш. Хавф бартараф этилди.

50. “Ал Иттиҳод”нинг ҳужумлари кескин кўриниш олмоқда.

46. ЎЗГАРИШ. “Нефтчи”, Боян Цигер ўрнига Анвар Ғофуров, Владимир Йовович ўрнига Ян Сассе тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

43. Ботирали Эргашевдан чиройли сейв кўрдик. У жамоасини қутқарди.

38. “Нефтчи”да стандарт вазият. Лекин самара йўқ.

34. ГОЛ. “Ал Иттиҳод” ҳисобни тенглаштирди. Бергвейннинг ҳаволатиб берган узатмасини Уссам Ауар голга айлантирди, 1:1

33. ОГОҲЛАНТИРИШ. Мишел Аугусто, “Нефтчи”

29. Ўйин юқори темпда ўтмоқда.

28. ВАР ҳам кўриб ўтирмади.

27. ГОООЛ. Аммо ҳакам Алишер Одиловнинг голини ўйиндан ташқари ҳолат сабаб инобатга олмади.

26. Жамшид Искандеров қулай позицияга чиқиб бориб зарба берди. Зарба йўлига рақиб футболчиси ғов бўлди.

25. Аброр Исмоилов рақиб футболчиларини алдади ва жарима майдончаси ичида йиқилди. Бу сафар пенальти йўқ.

23. УХ. “Ал Иттиҳод”дан хавфли ҳужум, аммо якуний зарба ноаниқ.

17. ГОЛ. “Нефтчи” учрашувда ҳисобни очди. Жамшид Искандеров пенальтини аниқ амалга оширди. “Истиқлол” стадиони ларзага келди, 1:0

16. ПЕНАЛЬТИ. Ҳакам Райкович дарвозасига 11 метрлик нуқтани кўрсатди.

16. Бу пенальти, бошқа нарса эмас.

15. Учрашув бош ҳаками ВАР монитори олдига борди.

15. ВАР пенальтини кўрмоқда.

14. Бурчак зарбаси амалга оширилганда тўп меҳмонлар футболчисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. ВАР билан мулоқот кечмоқда.

8. “Ал Иттиҳод” футболчилари ижросида чиройли ҳужум кўрдик. Бергвейн асосий ролда.

2. ЗАРБА. Алишер Одиловнинг зарбасини рақиб посбони Райкович ушлаб олди. Зарба кучсиз чиқди.

Ўйинга старт берилди.

Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Учрашув бошланишига барча нарса тайёр!

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›