UZ

Сўнгги янгиликлар

04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  0 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  3 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  4

Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"

Суперлига 28-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (0:0) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Жуда қийин баҳсни ўтказдик. "Пахтакор" қанчалик кучли эканини ҳамма билади, чемпионлик учун курашаётган жамоа. "Пахтакор"нинг ҳатто захирасида ҳам чемпионликка курашадиган жамоа бор. Майдоннинг ҳар қисмида бор кучни бериб, қаттиқ меҳнат қилибгина очко олишимиз мумкинлигини йигитларга уқтиргандик. Тан олиш керак, "Пахтакор" кўпроқ ташаббусга эга бўлди. Жамоамиз сафида эса дарвозабондан тортиб майдонга тушган ҳамма шу ўйинга борини берди. Бизда вазиятлар кўп бўлмади, битта-иккита имконият юзага келди ва гол урганимизда ютиб кетардик. Кучли жамоалар билан баҳсда ўзи вазиятлар кўп бўлмайди. Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли. Ўйиндан ва натижадан жуда хурсанд эмасман, аммо қониқдим деб айта оламан.


- Кўп учрашувларда Клейди Даци ва Абдуғафур Ҳайдаров тандемини кўраётгандик, бугун эса Абдуғафурнинг ёлғиз ўзи ҳаракат қилди. Шунингдек, Шоҳруҳ Гадоев ҳам бугун майдонга тушмади. 

- Гадоев аввалги тур жароҳат олиб қолди ва даволаниш билан банд. Бугун ўйнаганида жамоамизга фойдаси тегиши мумкин эди. Клейди Дацига келсак, унда микро жароҳат бор ва бор куч билан ўйнай олмасди. Шу боис захирадан майдонга туширдик.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
08 ноя 21:57:50
leva8989
Жамшид Jamshid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ман бу турда булган вокеаларга тушунолмадим кимнидир буйругими. Пахтакор ютказишига хеч Ким курмаган насаф энди машалга ёрдам берди
Это Суперлига детка...
   
08 ноя 21:23:40
Abduvali Abdukarimov
Wunaqa boliwligi taqdir
Neftchi chempion
-2   
08 ноя 20:44:26
Жамшид Jamshid
Ман бу турда булган вокеаларга тушунолмадим кимнидир буйругими. Пахтакор ютказишига хеч Ким курмаган насаф энди машалга ёрдам берди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика