UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  29 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  7 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

"Баҳона топиш эмас, майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак". АГМК сардорининг дербидан олдинги фикрлари Янгиликлар

"Баҳона топиш эмас, майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак". АГМК сардорининг дербидан олдинги фикрлари

Олмалиқнинг АГМК жамоаси бугун ОЧЛ гуруҳ босқичида иккинчи ўйинини ўтказади.

Вакилларимизга Тожикистоннинг амалдаги чемпиони "Истиқлол" рақиблик қилади. Ушбу учрашувдан олдин айни пайтда Саудия Арабистони, Ар Риёд шаҳрида бўлиб турган мухбиримиз АГМК жамоаси сардори Санжар Турсуновдан кичик интервью олди. 

- "Истиқлол" билан ўйиндан нималар кутмоқдасиз?

- Қийин ўйин бўлиши кутилмоқда. Зеро "Истиқлол" ҳам осонликча мағлуб бўладиган жамоа эмас. Ўтган турда бунга ҳамма гувоҳ бўлди. Гуруҳдаги қийин учрашувлардан бири, десам муболаға бўлмайди. Улар ҳам биздан очко олишга ҳаракат қилади. Чунки рақиб биз каби илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. Мен кутаётган нарса шубҳасиз жамоамнинг ғалабаси.

- Ҳар уч кунда ўйин ўтказиш қанчалик оғир?

- Ҳар уч кунда учрашув ўтказиш нафақат бизга, балки бошқа жамоаларга ҳам мураккаблик туғдиради. Ички чемпионатимизда ҳар 7 ёки 5 кунда ўйинда қатнашишга ўрганиб қолганмиз. Ҳозирги вақтдаги жамоаларнинг жисмоний ҳолати ва баҳсдан кейин қай даражада тиклана олиши муҳим аҳамият касб этади. Рақибларимиз ҳам биз каби ҳолатда. Шундай экан баҳона топмаймиз. Майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак, холос. 

- Ар Риёддаги ташкилотчилик ҳақида фикрларингиз қандай?

- Ташкилотчилик кўнгилдагидек. Араб мамлакатларида ўйинга тайёргарлик, ташкилотчилик яхши бўлган. Шундай шароитлар Ўзбекистонда бўлишини ҳам истайман. Боиси бизда бундай ташкилотчилик йўқ десам ҳам бўлади. 

- Ўтган турда "Ал Ҳилол" дарвозасини ишғол қилган 36 ёшлик Зафар Полвоновнинг ҳаракатларига қандай баҳо берган бўлардингиз?

- Зафар 36 ёшда урган голини 37, 38 ёшда ҳам уришини тилаб қоламан. Унга омад ёр бўлсин. Умид қиламанки, бу унинг охирги голи эмас. Ёш мен учун ҳеч қандай рол ўйнамайди. Майдонга чиққандан сўнг ёшга қаралмайди. Мен ҳеч қачон ёшга эмас ўйинига қарайман. 

АГМК мухлисларидан бизни қўллаб-қувватлаб дуода бўлишларини сўраб қоламан. Барча мураббийлар штаби, футболчилар, клубдаги ходимлар билан биргаликда ишқибозларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. Ҳозирда дунёдаги пандемия вазият туфайли Саудияда ўйнашимизга тўғри келмоқда. Фақат яхши кунларда эмас ёмон кунларда ҳам олқишлашларини сўрар эдим. Футболда ҳар ҳил вазият бўлади. Ҳали ҳеч қайси жамоа фақат ғалабага эришавермаган. Орада мағлубиятлар ҳам бўлган. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда биз билан қалбан бўлса ҳам бирга бўлишсин. 

Жаҳонгир Файзуллаев, Саудия Арабистони, Ар Риёд шаҳридан championat.asia учун маҳсус

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика