UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  1 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  7 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  22 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

Баҳодир Насимов: “Катта эҳтимол билан Қатарга кетаман" Янгиликлар

Баҳодир Насимов: “Катта эҳтимол билан Қатарга кетаман"

Ўтган ҳафтада “Бунёдкор” футболчиси Сардор Рашидов Қатарнинг “Ал Жайиш” жамоаси билан уч йиллик шартнома тузиб қайтганидан хабарингиз бор.

Янги мавсумнинг ўзидаёқ Қатар юлдузлар лигасида Рашидовдан ташқари яна бошқа ҳамюртимиз ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда. Гап Баҳодир Насимов ҳақида кетмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланган ушбу ҳужумчи бунга қадар Эрон Про лигасида “Падидеҳ” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Мавсум якунига етгач футболчимизнинг эронликлар билан тузган шартномаси тугаганди. Натижада унга Қатарнинг “Ал Гарафа” жамоаси қизиқиш билан қарай бошлади. Шунингдек, ушбу мамлакатнинг яна бир клуби ҳам Насимовни ўз сафида кўришни истамоқда. Баҳодир билан боғланганимизда эса шундай деди:

-  Чиндан ҳам менга Қатар жамоаларидан яхши таклифлар бор. Бу билан агентим жиддий шуғулланяпти. Бугун ёки эртага расмий таклиф юбориши кутиляпти. Улар менга тайёр шартномани юборишмоқчи. Назаримда, шу кунларда ҳаммаси ҳал бўлади”.

Воқеалар ривожи тезлашаётгани кўриниб турибди. Афтидан у “Падидеҳ” жамоаси билан хайрлашган кўринади. Аммо улар ҳам футболчимиз билан ҳамкорликни яна давом эттириш ниятида эдилар. Лекин унга янада қизиқарли таклифлар келиб тушмоқда. Албатта, Насимов Эрон чемпионатида ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Шу боис ҳам ҳужумчимизга бўлган қизиқиш ортиб боряпти. Унга таклиф билан чиқаётган жамоалар эса сизга ҳам қизиқ туюлаётгандир. Бу хусусида Насимовга мурожаат қилганимизда ундан қуйидаги жавобни олдик:  

- Мен учун энг яхши вариант сифатида қатарликларни айтган бўлардим. Музокаралардан шу нарса маълум бўляптики, кўпроқ Қатарга кетишим ойдинлашиб боряпти. Шунингдек, Озарбайжон ва Қозоғистондан ҳам таклифлар бор. Дарвоқе, ўзимизни олий лигадан ҳам чақирувлар бўляпти. Лекин Қатарга кетишим 99 фоизга ҳал бўлиб қолди десам ҳам янглишмасам керак. Агентимнинг якуний жавобини кутиб ўтирибман. “Ал Гарафа” ҳам мен билан жиддий қизиқяпти. Шунингдек, яна бир жамоаси ҳам алоқага чиққан, деди – Баҳодир.

Шуни айтиш керакки, қатарликлар футболчимизнинг ўйинини анча пайтдан бери кузатиб келишаётганди. Ўз навбатида Баҳодирга ҳам Қатар чемпионати жуда қизиқ бўлиб кўринмоқда. Албатта, ҳали якуний қарорга келингани йўқ. Шунга қарамасдан, музокараларнинг охири ижобий кўриниш олиши кутилмоқда. Насимовнинг ўзи ҳам тез орада Қатарга йўл олишга тайёргарлик кўряпти. Демак, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

ФИРДАВСХОН 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика