UZ

Сўнгги янгиликлар

20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  1 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  4 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  6 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   6 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21

Баҳодир Насимов: "Бугун футболчиларимиз фақат мухлислар учун ўйнайди" Янгиликлар

Баҳодир Насимов: "Бугун футболчиларимиз фақат мухлислар учун ўйнайди"

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 учинчи саралаш гуруҳ босқичи доирасида Қатарга қарши майдонга тушади.

Ушбу учрашув олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Баҳодир Насимов ўз фикрларини билдирди.

“Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар устидан ғалаба қозонади. Бунга ишонаман. Бизни фақат ва фақат ютуқ қаноатлантиради. Сурия терма жамоасига қарши учрашувда учралган мағлубиятдан сўнг ўзларини оқлаш учун фақат ғалаба учун ҳаракат қилиш керак. Бугун футболчиларимиз мухлислар учун ўйнайди. “Бунёдкор” стадиони мухлислар билан тўлиб тошса керак, деб ўйлайман. Ишқибозлар бош жамоамизни қўллаб-қувватласа истаган натижамизга эришамиз. Сурияга қарши учрашувда рақиб жамоанинг барча футболчилари тинмай югуришди.

 

Бизнинг футболчилар эса 3-4 нафари ўйнаяпти қолгани югурмаяпти. Бундай ўйин билан ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам барча футболчилар бирдек жонини бериб майдонда тўп тепиши керак. Нотўғри фикр билдирган бўлсам барча мухлислардан узр сўрайман. Мен ҳам Европа футболини томоша қиламан, футболчилар ёмон ўйин кўрсатишса ҳақорат қиламан. Бу футбол. Шунинг учун ҳеч кимдан ҳафа бўлиш керак эмас. Футбол шундай спорт тури, кимдир ғалаба қозонади яна кимдир мағлуб бўлади. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман.”, - дейди “Ансан Гриннерс” жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика