UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  18 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12

Баҳодир Муртозаев: "Машъал" Суперлигада ўз ўрнига эга бўлади" Янгиликлар

Баҳодир Муртозаев: "Машъал" Суперлигада ўз ўрнига эга бўлади"

Муборакнинг “Машъал” жамоаси икки йилдан сўнг Суперлигага чиқишга муваффақ бўлди.

Гарчи таркиб жиҳатдан ёш ҳисоблансада, кучли иштиёқ ва хоҳиш эвазига элита йўлланмасини қўлга киритди дея оламиз. Бу гапимизни тажрибали футболчи Баҳодир Муртозаев тасдиқлаган ҳолда, айрим саволларимизга жавоб бериб ўтди.

- Аввало, “Машъал”ни Суперлигага чиққани билан табриклаймиз. Келинг дастлаб ҳозирга қадар босиб ўтилган йўл ҳақида... Мавсум бошида жамоа аъзолари бунга қай даражада ишонган эди?

- Раҳмат ютуқларимиз бардавом бўлсин. Ҳозирги кунга қадар катта йўлни босиб ўтдик. Ижобий натижаларга эришишимизнинг асосий сабаблари клубимиздаги ички муҳитнинг яхшилиги деб биламан. Жамоадаги ўйинчиларнинг ўз кучига бўлган ишончи юқори эканлиги ҳам муваффақиятда муҳим рол ўйнади.

- ПРО-Лигадаги аксарият клубларда маҳоратли ва тажрибали футболчилар тўп тепди. “Машъал” эса асосан ёшларга таяниб иш тутди. Натижа эса ҳаммага маълум. Бундан кўриниб турибдики, клуб академияси яна аввалги равон йўлга қайтмоқда...

- “Машъал” академияси тарбияланувчилари қандай натижаларга эришганлиги барчага маълум. Масалан, МТЖ аъзолари Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Санжар Қувватов, Элдорбек Суюнов кабилар шулар жумласидандир. Ҳозирги етишиб чиқаётган ёшларимиз ҳам, акаларидек ютуқларга эга чиқиш учун машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда. Мураббийларнинг кўрсатмаларини тартиб билан бажаришмоқда.



- Раҳбарият жамоани моддий томонлама рағбатлантирдими?

- Албатта. Клуб мутассадилари футболчиларни ҳар томонлама муносиб рағбатлантирди. Биз футболчилар ҳам билдирилаётган ишончни оқлаб, Суперлигада яхши натижаларга эришиш учун ҳаракат қиламиз.

- Кейинги мавсумда жамоани кучлилар сафида ўз ўрнини топиб олиши қийин кечмасмикан? Боиси, анча вақтдан сўнг элитага қайтган “Динамо” ва “Андижон” яхшигина муаммоларга дуч келишди...

- Биламизки Суперлигада кучсиз жамоа бўлмайди. Ўз навбатида биз ҳам улардан кам эмаслигимизни исботламоқчимиз.

- Мавсумни Александр Хомяков бошчилигида бошлаб, Асрор Алиқулов мураббийлигида тугатдинглар. Бу икки мутаҳассис ўртасидаги тафовутни айта оласизми?

- Иккисини ҳам яхши мураббий деб ўйлайман. Александр Хомяков “Машъал” билан аввал қандай ютуқларни қўлга киритганини биласиз. Унинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламан. Асрор Алиқулов футболчилик пайтларидан бошлаб ҳаммага танилиб улгурган. Кўпчилик болалигидан Алиқуловдек ўйинчи бўлишни орзу қиларди.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика