UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  3 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  19 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  10 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  3 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4

Б.Абдураҳимов VS И.Алибоев. Ўйинчилар статистикаси Янгиликлар

Б.Абдураҳимов VS И.Алибоев. Ўйинчилар статистикаси

Кеча бўлиб ўтган қизиқарли учрашувда биз иккала жамоадан биттадан ярим ҳимоячини танлаб олиб, уларнинг майдондаги ҳаракатларини статистика тарзида ҳисобини олиб бордик.
Бу ўйинчиларни бежизга танланмадик. “Насаф” сафига жорий мавсумда, “Андижон” жамоасидан келиб қўшилган Баҳром Абдураҳимов бирдан жамоа ўйинига қўшилиб кета олди. Унинг майдондаги ҳаракатлари, кўрсатаётган ўйинлари мухлисларга манзур бўлмоқда. Айниқса унинг рақиб ўйинчисидан тўпни олиб қўйишдаги маҳорати олқишга сазовордир. Шундан бўлса керак, Рўзиқул Бердиев унга деярли ҳар ўйинда ишонч билдирмоқда.

“Локомотив” сафидаги  Икром  Алибоевнинг исми кейинги пайтларда юртимиз футбол ишқибозлари тилида такрор ва такрор янграй бошлади. Ушбу ёш ярим ҳимоячи ҳозирдан йил кашфиёти бўлишга асосий давогарга айланиб улгурди. Вадим Карленович унга нафақат ички чемпионатимиз ўйинларида балки ОЧЛ ўйинларида ҳам ишонч билдирмоқда.  Икром эса ўз ўрнида мураббий ишончини оқлаш учун майдонда кўп меҳнат қилмоқда, бунга қуйидаги маълумотлар ҳам мисол бўла олади.

Изоҳ:  қавс ичидаги рақамлар ноаниқликлар сонини билдиради.

Баҳром Абдураҳимов (Насаф) Кўрсаткичлар Икром Алибоев (Локомотив)
11(5) Тўпни рақибдан олиб қўйиш 8(5)
5(1) Олдинга тўп узатиш 23(1)
5(0) Орқага тўп узатиш 9(0)
8(1) Ёнга тўп узатиш 21(1)
0 Дарвозага зарба 0
1 Қўполлик 1
0 Огоҳлнтириш 0
0 Четлатиш 0
0 Бурчак тўплари 1(1)


Ўйинчилар статистикаси учрашув 61-дақиқасигача олиб борилди. Чунки, 61-дақиқада Баҳром Абдураҳимов ўз ўрнини Шоҳруҳ Гадоевга бўшатиб берди.

Улуғбек Яҳёев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика