UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  0 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  1 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  22 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  14 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  9 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  9 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  1 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  2 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  17

Бабаян билан Қосимов нимани хоҳлаяпти? Янгиликлар

Бабаян билан Қосимов нимани хоҳлаяпти?

Жўжа саналадиган фаслда эшитишга ўрганиб қолган мавзумиз яна "болалади".

Мавсум ҳал қилувчи паллага кириши билан чемпионатдаги жамоалар сонини кўпайтириш ғояси такрор туғилаверади (ўтган йил охирида ёзилган мақола → Футболни ўлдирманглар!). Чўкаётган одам хасга ёпишганидек, рақобатда ютқазиб қўйганлар лигадаги ўрнини турли йўллар билан сақлашга уринади. Кимдир "танк"ларини фаоллаштирса, ким ОАВ орқали жамоатчилик ёрдамини олмоқчи бўлади. Масалан, шу чемпионатда мухлислари ёзган хат туфайли элитада қолган жамоа бор...

Бу сафарги ташаббус ғалати эшитилса ҳам, чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор" устозидан чиқди. Уни футболимиз афсонаси қўллаб-қувватлаган. Бабаян ёки Қосимовга шу мавзуда савол берилса, футбол ривожи, йигитларнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш тўғрисидаги таъсирли жавоблар янграши аниқ.

Холис қаралса, бунақа ташаббусдан грандларнинг мақсади жуда содда бўлади: жамоаларнинг 16тага етиши кучсиз рақиблар ва ғалабали ўйинлар сонини кўпайтиради (бу янада кўпроқ "премия" вав қўшимча 12 очко дегани). Шу холос.

Нисбатан қийин вазиятда турган Вадим Абрамов эса ўзгаришдан миллий жамоа ютишини айтибди. Қулоққа ёқадиган, айни пайтда таъсирли жавоб. 

Аммо терма жамоадан шахсий манфаатлари йўлида, ўз мижозларини халқаро майдонда реклама қилиш воситаси сифатида фойдаланган мутахассисларни кўрганимиз учун айтамиз: Абрамов эътиборини кўпроқ "Динамо"га қаратгани маъқул. Ҳозирча самарқандликлар таркибида Катанец жамоаси учун битта ҳам номзод йўқ. Шу туфайли чемпионатнинг асосий аутсайдери томонидан айтиладиган исталган гап баҳонага айланиб кетади.

Аслида Карленовичнинг мавзу бўйича фикрлари кўпчилик учун қизиқ. Чунки мазкур қадамнинг термамиз учун фойдали бўлишини айтаётган мутахассис ўз вақтида (2008 йил) Олий Лигада клублар сонини камайтириш ташаббуси билан чиққан эди.

2017 йил Абрамов бошчилигида қуйи лигага йўл олган "Нефтчи" спорт принципларига зид равишда кейинги мавсумни элитада бошлагани ёдимизда. 1 йилдан кейин "Сурхон" ва "Динамо" ҳам шу тарзда Суперлигага чиқиб қолди. Олий ҳакам эса адолатсиз қарорлар ҳеч кимга фойда келтирмаслигини қисқа муддатда исботлаб берди.

Спорт принципининг бузилиши ҳар қайси ҳолатда бизнинг зараримизга ишлайди. Кўпчилик Про лигадаги рақобатга путур етиши ҳақида гапиряпти. Танганинг 2-томони ҳам бор. Пастдан кучсиз жамоанинг чиқиши Суперлигада мақсадсиз клуб, навбатчи ўйинлар сонини кўпайтиришдан бошқаси эмас. Бу ҳозирги "Хоразм" ёки "Янгиер" даражасидаги клублар 2024 йил элитада пайдо бўлишини англатади. Про лигада зўрға юрган жамоа Суперлигага молиявий жиҳатдан мослашолмаслиги аниқ. Иқтисодий муаммолар бор жойда тотализатор ва ноқонуний келишувлар гуллашига 31 йиллик тарихимиз гувоҳлик беради. 

Шундай экан, хаёлга келган фикрни тилга чиқаришдан олдин яхшилаб синтезлайлик. Лиганинг имиджи сиз хоҳлаётган очколардан анча қимматроқ.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика