UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  0 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  6 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  14

Азизжон Ғаниевни табриклаймиз! Янгиликлар

Азизжон Ғаниевни табриклаймиз!

Бугун “Насаф” жамоасининг иқтидорли ярим ҳимоячиси, Осиё чемпиони, Азизжон Ғаниевнинг таваллуд айёми куни. Азизжон бугун 20 ёшга тўлди.

Азизжон Ғаниев “Насаф” футбол мактабининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи кейинги йилларда жамоанинг асосий таркибида ўз ўрнига эришди. Ўзининг чиройли ва мазмунли ўйинлари билан нафақат юртимизнинг балки хорижлик футбол ишқибозларининг ҳам назарига тушди. Футболчи шунингдек мамлакатимиз терма жамоаси сафида ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

Азизжон Ғаниевни бугунги таваллуд айёми билан клуб раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари номидан, шунингдек мамлакатимиз футбол ишқибозлари номидан самимий муборакбод этамиз. Азизжонга сиҳат саломатлик, узоқ умр ва бахт тилаймиз.  

Азизжон узоқ йиллар тўп тепиб, улкан зафарларни қўлга киритишига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин, Азизжон!

“Насаф” ПФК жамоаси

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика