UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  13 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  163 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Азиз Тўхтабоев: “Қувондиқ Рўзиевни қўйиб юборишимиз мумкин, фақат битта шарт билан” Янгиликлар

Азиз Тўхтабоев: “Қувондиқ Рўзиевни қўйиб юборишимиз мумкин, фақат битта шарт билан”

Супелига 12-тур доирасидаги «Сўғдиёна» - «Қўқон-1912» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.

- Бугунги учрашув дурангга мос бўлди. Ҳар икки жамоада ҳам кўплаб вазиятлар юзага келди. Бугунги дурангни ютуққа тенг дейишимиз мумкин. Ҳозир ҳар бир очко олтинга тенг. Бизга ҳозир битта ғалаба етишмаяпти. Ғалаба қозонганимиздан кейин ҳаммаси ўзгариб кетишига ишонаман. Давралар оралиғида таркибимизда ўзгаришлар бўлади. Барча футболчиларимизнинг шартномалари бор. Ҳозирги вазиятда жамоа манфаатини биринчи ўйинга қўйган ҳолда трансферларни амалга оширишни мақсад қилганмиз. Жамоанинг етакчи аъзоларисиз олдимизда турган вазифаларни бажара олмаймиз. Қувондиқ Рўзиев борасида айтадиган бўлсам, уни фақат хорижий жамоага қўйиб юборишимиз мумкин холос.

Кези келганда, бугунги учрашувда бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб келган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Уларнинг далдаси бизга катта ёрдам бермоқда.



Видео. Қувондиқ Рўзиев билан сенсацион интервью -  "Официантлик қилгани, Сидиқов, Эктор Купер ва "Қўқон-1912" ҳақида 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика