UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  0 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  6 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  22 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4

Азиз Ғаниев - Твиттер қаҳрамони Янгиликлар

Азиз Ғаниев - Твиттер қаҳрамони

breakingthelines.com сайти ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

Ҳатто улар Ғаниев тўғрисида Твиттерга тўрт дақиқалик видеролик ҳам жойлашди. "Азиз Ғаниев тўпни шундай узатадики, бу худди сариёғни пичоқ билан бир текис кесганга ўхшайди", деб ёзган Breaking The Lines твиттер аккаунти.

Твиттерда "Насаф" ярим ҳимоячиси ҳақида яна шундай дейилган: "Чуқур орқада ўйнайдиган плэймейкерлар фақат Италия ё Аргентинада эмас, балки Шарқ томонларда ҳам дунёга келиши мумкин. Мисол учун, 19 ёшли Азиз Ғаниев шулар жумласидан".

"У Ўзбекистоннинг топ клубида, яъни "Пахтакор" ё "Бунёдкор" ёки амалдаги чемпион "Локомотив"да ўйнаётгани йўқ, шунга қарамай ўз ўйини орқали терма жамоага жалб қилинди. У жуда катта салоҳиятга эга".

"1991 йил Мустақилликни қўлга киритган Ўзбекистон футболда қисқа вақт ичида бутун Осиё бўйлаб ўз сўзини айта олди. Миллий терма жамоа Осиё Кубоги-2011да ҳатто тўртинчи ўринни эгаллади".

"Ўзбекистон ҳар доим ёш иқтидорларга эга бўлган. Масалан, Хитойдаги мусобақада иштирок этаётган жамоада Ҳожиакбар Алижонов, Жавоҳир Сидиқов ҳам ажралиб турибди, лекин Азиз Ғаниев барибир бошқача порлаяпти. Албатта, у "Бавария"да ўйнаб кета олмайди, бироқ янада зўр бўлиши учун жуда яхши имкониятга эга".


Рейтинг: +84   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика