UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  2 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  10 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  13 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  9 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

Азамат Алланиёзовнинг рекорди Янгиликлар

Азамат Алланиёзовнинг рекорди

Кеча "Гулистон"-"Насаф" учрашувида ҳам бу йилги мавсум кашфиёти бўлмиш тўпурар ҳужумчи - Азамат Алланиёзов яна гол уришга муваффақ бўлди.
У кетма-кет ўйинларда тўртинчи марта гол муаллифига айланди ва рекорд соҳиби бўлди!

Бу йил шу пайтгача биронта ўйинчи кетма-кет тўрт учрашувда гол уришга эришмаган экан. Азамат ана шу рекорд натижани қайд этди, мана "Насаф"нинг сўнгги тўрт учрашувида майдонга тушиб, учрашувларни голсиз тарк этмаяпти. У кеча мавсумдаги бешинчи голини киритди. Офарин!

Аслида мавсум бошида Азамат Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси вакилига айланиб қолиши мумкин эди. Уни вақтида "тўхтатиб" қолган клуб раҳбарлари адашмадилар. Алланиёзов "Насаф"нинг сермаҳсул ҳужумчисига айланди. Мураббийлар кўрсатмаларини тўлиқ бажариб, ўз устида тинмай ишлайдиган ҳужумчидан мураббийларнинг ҳам мухлисларнинг ҳам умиди катта. Унинг севимли жамоамиз муваффақиятларига ўзининг катта ҳиссасини қўшишига ҳамма катта умид боғлаяпти.

Биз яқин кунларда сайтимиз орқали Азамат Алланиёзов билан суҳбат уюштиришни мулажаллаб турибмиз. Ушбу суҳбат орқали Сиз у билан яқиндан танишиб оласиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика