UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  0 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   4 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  8 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   6 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  2 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  16 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  11 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4

Азамат Абдураимов: "Ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибни кучайтиришимиз керак" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибни кучайтиришимиз керак"

Про лиганинг тўққизинчи туридан ўрин оган "Янгиер" - "Хоразм" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин курашларга бой тарзда ўтди. Бунга қадар "Хоразм" иштирокидаги учрашувларни кўриб ўрганиб чиққандик. Рақиб яхши шаклланган жамоа. Сафарда ҳаракат қилишига қарамасдан ҳимоявий эмас, ҳужумкор футбол таклиф қилади. Йигитларга осон бўлмаслигини тушунтиргандик. Иккинчи бўлимда икки жамоада ҳам гол уриш учун бир нечта вазиятлар юзага келди. Натижа қайсидир маънода ёмон эмас. Жамоага келганимга кўп бўлмади. Иложи борича стандарт вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз зарур. "Хоразм" билан ўйин бу борадаги камчиликларимизни кўрсатиб берди",- дейди Азамат Абдураимов.

- Жамоада яна қандай ислоҳотлар қилиш керак, деб ўйлайсиз?

- Умуман олганда жамоани ёмон, дея олмайман. Яхши футболчилар жамланган. Ҳозирча футболчилар билан танишмоқдаман. Уларнинг имкониятларини, нималарга қодирлигини билишга ҳаракат қиляпман. Нукусдаги ўйинга қараганда "Хоразм"га қарши баҳсда таркибда олтита ўзгаришни амалга оширдик. Қаердадир жароҳатлар ёки бошқа омиллар бунга сабаб бўлди. Ўтган турда сафарда кўпроқ қарши ҳужум тактикасига таянган бўлсак, бугун учта ҳужумчи билан майдонга тушдик. Легионерлар Файсал, Мбеке ва Жероме бор кучлари билан ўйнашмади. Натижада ўзгаришга қўл уришга мажбур бўлдик. Абдумалик Абдуллаев, Жонибек Мирзақулов, Санжар Баратов ўйинга қўшилди. Ҳимоямизда ҳам камчиликлар кўзга ташланди. Қарши ҳужумда гол қўйиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Ҳужумда вазиятларимиз бўлди. Шу боис жамоамни ёмон ўйнади, дейиш ноўрин. Улар ўз даражаларида ҳаракат қилишди. 

- Кейинги ўйиндаги рақиб "Динамо" жамоаси...

- "Динамо" Суперлига йўлланмаси учун курашмоқда. Улар "Хоразм"дан ҳам жиддий рақиб. Буни кийиниш хонасида ҳам таъкидладим. Йигитларга икки кунлик ҳордиқ чиқариш имконини берамиз. Чунки соат бешда ўйнаш жуда қийин. Ўзим ҳам футболчи бўлганим учун йигитларни тушунаман. 40 градус иссиқда тўп тепиш ўзимас. Лекин бу баҳона бўлмаслиги керак. Икки жамоа ҳам бир хил шароитда тўп тепди. "Динамо" билан ўйинга қадар тикланишимиз лозим. Хатоларни кўриб чиқамиз, таҳлил қиламиз. Мақсадимиз кучли бешликка кириш. Демак ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Ўйин охирида бекор қилинган голга муносабатингиз...

- Учрашув бош ҳакамидан бу ҳақида сўраганимда тўп қўлга текканини айтди. Юқорида таъкидлаганимдек стандарт вазиятлар устида ишлашимиз лозим. 

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоанинг неччи фоизи ўзгаради? Янги келадиган футболчилар аниқми?

- Таркибни кучайтиришимиз керак. Июнь ойида қўл остимдаги бор футболчилар билан ўйнаймиз. Балки кимлар биландир хайрлашармиз ёки бошқа жамоадан янги футболчи жалб қилармиз.  Жамоада 25 нафар футболчи бор. Уларнинг барчасини ҳали тўлиқ билмаслигим ҳам мумкин. Июнь охирида барчаси аниқ бўлади. Лекин кучайишимиз керак. Ҳам натижа, ҳам ўйин бобида. Бугун ютиб олганимизда кайфиятимиз яхшиланарди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика