UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  0 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  0 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  32 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  1 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  1 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  8 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  10 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   1 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5

Азамат Абдураимов: Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионати юқори даражада ўтишига аминман Янгиликлар

Азамат Абдураимов: Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионати юқори даражада ўтишига аминман

26 июль – 1 август кунлари Тожикистонда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказиладиган “CAFA U-16 championship-2019” мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистоннинг ўсмирлар терма жамоалари иштирок этишади.

Бугун Ўзбекистон U-16 терма жамоаси илк ўйинни соат 20:30да тожикистонлик тенгқурларига қарши Душанбедаги “Марказий стадион”да ўтказади.

Мусобақа олдидан ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз устози Азамат Абдураимов қуйидагича фикр билдирди:

- Тожикистонда ўтадиган CAFA чемпионати бизнинг терма жамоамиз учун жорий йил ҳисобидан илк халқаро мусобақа бўлади. Яқиндагина тожикистонлик тенгқурларимизга қарши Хўжандда 2 та ўртоқлик ўйини ташкил этган эдик. Ушбу ўйинлар биз учун анча фойдали бўлганини таъкидлай оламан. Ўша ўйинлар билан солиштирганда ҳозирда таркибимизда 6-7 та ўзгариш мавжуд. Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионати юқори даражада ўтишига аминман. Барча рақиблар муносиб даражада. Ҳар бир ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боришга уринамиз. Биринчи рақибимиз – Тожикистон терма жамоаси бўлади. Учрашув қийин бўлиши тайин, лекин биз фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз, - деди мутахассис.


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика