Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"
07 ноя 02:00
Янгиликлар
Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"
- Ўйин зўр бўлди. Биринчи тайм биз кутгандек ўтди. Иккинчи таймда йигитларнинг ўйини чиқмади. Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман.
- Жаҳон чемпионатини яхши натижа бошлаб олдик. Сизларга раҳбарият томонидан қандай минимум вазифа қўйилган?
- Минимум вазифани билмадим. Лекин биз ўзимиз акаларимиз қилган ишдан кўпроғини бажармоқчимиз.
- Ўзбекистон термаси Парагвайдан устунмиди?
- Улар жисмонан кучли эди. Агарда биз тўп билан тезроқ ўйнасак, улар ҳеч нима қила олмасди.
- Парагвай тепган пенальти ҳақида фикрингиз қандай?
- Буни аниқ пенальти деб айта олмайман. 50га 50 вазият эди.
- Ирландияга қарши ўйинга тайёргарлик бошланди. Ушбу рақибни қандай ўрганиб чиқдингизлар?
- Бу рақибни энди ўргана бошладик. Ирландия ҳам яхши жамоа экан. Уларни ҳам мағлуб этиб, 6 очколи бўлишга ҳаракат қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар