UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Австралия U-20 термаси устози: "Бугун жамоам ажойиб ўйин намойиш этди" Янгиликлар

Австралия U-20 термаси устози: "Бугун жамоам ажойиб ўйин намойиш этди"

Австралия U-20 терма жамоаси бош мураббийи Трэвор Морган Қатарга қарши (9:1) баҳсдан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Иложи борича кўпроқ гол уришга ҳаракат қилдик ва бунга эришдик. Йигитлар яхши ўйин намойиш этишди, уларга раҳмат айтаман. Биринчи вазифани бажардик, энди эса ярим финалга йўл олишимиз керак.

- Ўйинчиларингизнинг бугунги учрашувдаги ҳаракатларига баҳо бериб ўтсангиз. Аввалги баҳслар билан солиштирганда, футболчилар бугун анча кучлироқ эди...

- Биз ҳар бир ўйиндан сўнг ўйин сифатини яхшилаб бормоқдамиз ва шунга яраша ўйинимиз кучайиб бормоқда. Бугун йигитлар ажойиб ўйин намойиш этишди.

- Биринчи учрашувдаги мағлубиятдан сўнг футболчилар руҳияти тушиб кетган эди, сўнгги икки ўйинда эса улар ғалабага эришишди, руҳий томонлама ўсишга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биринчи учрашувда яхши рақиб билан тўқнаш келдик. Улар эрта гол уриб олишди ва бизга жавоб қайтариш учун вақт етмади. Йигитларда биринчи учрашувда ҳам руҳий ҳолат ёмон эмас эди. Сўнгги икта учрашувда йигитлар ажойиб ҳаракат қилишди ва ўз мақсадларига эришишди.

- Биринчи учрашувдаги ўйин ва бугунги учрашувни солиштирганда, ўйинчиларингиз қайси жиҳатлар бўйича кучайди?

- Йигитлар анча вақтдан буён ушбу мусобақага тайёрланиб келаётган эди. Биринчи учрашув биз учун омадли бўлмади, лекин гуруҳ босқичида вазиятни ўнглаб олдик ва гурухдан биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқдик. Йигитлар ўша-ўша, фақатгина биринчи ўйинда кутган натижамизга эриша олмаган эдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика