UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  0 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  2 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  11 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  21 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0 19:31Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 2:0. Highlights  5 19:17Анвар Бердиев: "Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш"  0

Аваз Охун: “Эрон билан Жанубий Корея ўртасидаги ўйин ҳалол бўлишига ишонмайман” Янгиликлар

Аваз Охун: “Эрон билан Жанубий Корея ўртасидаги ўйин ҳалол бўлишига ишонмайман”

Таниқли сўз устаси ва футболга бефарқ бўлмаган ижодкор Аваз Охун сайтимиз меҳмони бўлди.

Аваз Охун билан олдимизда турган Хитой ва Жанубий Кореяга қарши учрашув ва ўзбек футболи ҳақида суҳбатлашдик.


-  Авваламбор ассалому алейкум Аваз ака таҳририятимизга хуш келибсиз.

-  Ассалому алейкум қадирли футбол ихлосмандлари. Таҳририятингизга таклиф қилганингиздан хурсанд бўлдим.

-  Биринчи савол билан сизга мурожаат қилсам. Сиз санъаткорсиз, лекин шу билан бирга футболга ҳам қизиқишингиз бор. Мана шу қизиқиш қачон пайдо бўлган?

-  Ёшлигимиздан маҳалламизда тўп тепиб катта бўлганмиз. Қўпол бўлса ҳам айтаман, футболга қизиқмайман деган инсонни қабул қила олмайман. Эркак киши бўла туриб қандай қилиб футболга қизиқмаслик мумкин?  Барча футбол мухлислари ёшликдан мана шу спорт билан ошно бўлган десам адашмайман. Ёшлигимда озғингина, чаққонгина бола эдим. Бошқа маҳалла йигитларига қарши футбол ўйнардик. Орадан вақтлар ўтиб олийгоҳга ўқишга киргандан кейин олийгоҳимизда ички чемпионат бўларди. Шу мусобақада 4 йил кетма-кет чемпион бўлганмиз.


-  Ўзбек жамоаларидан кимларга мухлислик қиласиз?

-  “Насаф”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоаларининг ўйинларига бефарқ эмасман.

-  Агарда ушбу жамоалар бир-бирига қарши тўқнаш келиб қолса кимга ишқиюозлик қиласиз?

-  Агарда шундай бўладиган бўлса чиройли ўйинга мухлислик қиламан.

-  Футболчилар орасида яқин дўстларингиз борми?

-  Энг яқин дўстим йўқ, лекин айрим футболчилар билан яхши муносабатдаман. Одил Аҳмедов билан яқинлигимиз бор. Одил Аҳмедов жуда ҳам ажойиб инсон

-  Футболчиларнинг фикрича санъаткорлар уларни танқид қилиши керма эмас деб ҳисоблайди. Ушбу фикрга қандай муносабат билдирасиз?

-  Асосли танқид бўлиши керак. Айрим қизиқчилар Миржалол Қосимовни танқид қилган. Ўзимнинг концерт дастуримда Миржалол Қосимовни улуғлаб гапирганман. Сабаби, Қосимов буюк футболчи. Миржалол Қосимов ўзбек футболи учун қилган меҳнатни унча-мунча футболчилар қила олишмаган. Тўғри, мураббий сифатида бироз омади келмаган бўлиши мумкин. Лекин танқид бўлгандан кейин ўринли бўлиши керак. Миржалол Қосимовни кичик бир латифа орқали қандай инсон эканлигини билдириб ўтганман. Танқид бўлиши керак. Ўзим ҳам танқид қилиб тураман. Шунга яраша танқид қилаётган инсонни ютуқларини ҳам гапириб ўтиш жойиз деб биламан. Танқид ўринли бўлса ҳеч қачон ҳеч кимга оғир ботмайди, деб ўйлайман.  


-  Ўзбек футболининг қандай ютуқли жихатлари бор деб ўйалйсиз?

-  Бундан бир неча йил аввал Ўзбекистон Футбол Федерациясига ФИФА “fair play” совринини тақдим этган. Спортда халоллик энг муҳим жихат ҳисобланади. Концерт дастуримда ҳам  араб футболи ҳақида гапирганман. Арабларга қарши футбол ўйнаш жуда ҳам қийин. Уларга қарши майдонда баҳс олиб борганда жисмоний кучдан ташқари бақувват асаб ҳам керак. Араб футболчилари рақиб дарвозасини бир маротаба ишғол қилганидан сўнг ҳаммаси майдонга ётиб олади. Уларга қарши қандай ўйин кўрсатиш мумкин? Футболда кўп нарсак омадга ҳам боғлиқ. Футболчида ватанга бўлган мухаббат кучли бўлса майдонда ўзини кўрсата олади. Шунинг учун ҳам терма жамоамиз сафидаги футболчилар болр кучи билан ҳаракат қилмоқда. Бундан аввалги мундиалнинг саралаш баҳсида Жанубий Кореяга қарши учрашувда Акмал Шораҳмедов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди. Ушбу учрашувни томоша қилганман. Шораҳмедов жонини бериб майдонда тўп тепган. Ўз дарвозасини ишғолқ илганда ҳам тўпни қайтариш учун боши билан тўпга зарба берганди. Иш бор жойда хато камчилик бўлади.

-  Хитой ва Жанубий Кореяга қарши учрашув олдидан футболчиларимизга нима деган бўлардингиз?

-  Бир куни туш кўрибман. Тушимда Хитой терма жамоасини мағлубиятга учратган эканмиз. Фақат Жанубия Корея терма жамоасига қарши учрашувни кутиб турган эканмиз. Энди биз Хитой терма жамоасига қарши ўйнаётганимизда Жанубий Корея ўз уйида Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мени фикримча ушбу баҳсда Эрон рақибларига ғалабани тақдим этса керак. Чунки, бундан олдинги мундиал саралашида кореяликлар форсларга ғалабани тақдим этганди. Бу ерда халол ўйин бўлишига ишонмаяпман. Кореяда бўладиган учрашувда Эрон ғалаба учун ҳам дуранг учун ҳам ўйнамаслиги аниқ. Аввалги с аралашда Бразилияда бўлиб ўтган мундиалга чиқиш учун бир қадам ташлагандик. Жанубий Корея ўз майдонида Эронга ютқазиб берган. Бу нарса энди тескарисига қайтарилиши мумкин. Бизни хурсанд қиладиган тарафи имконият ўз қўлимизда. Улар бир-бирига ютқазиб берадими, бир-бири билан 10:0 ўйнайдими бизга қизиғи йўқ. Ҳар сафар кимнидур ўйинига қараб қолар эдик. Қатар терма жамоаси Жанубий Кореяни мағлубиятга учратиб биз учун катта ёрдам берди. Қатар терма жамоасидан жуда ҳам кўп фойдаландик, деб ўйлайман. Чунки бу сафарги саралаш баҳсларида икки маротаба Қатарни мағлубиятга учратдик. Демак бу омад билан боғлиқ. Ҳаракат қилса Жанубий Кореяни ҳам мағлуб этса бўлади. Шунинг учун футболчиларимизни ҳар доим қўллаб-қувватлашимиз керак. Бир нарсани айтмоқчиманки, “Реал Мадрид” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс соат тунги 01:00да бўлар экан деса мухлислар ухламасдан кўради. Лекин ўзимизнинг жамоаларимиз 18:00 ёки 19:00да ўйнаса кўрмаймиз ва уларни қўллаб-қувватламаймиз. Шунинг учун футболчиларимизни барчамиз биргалашиб қўллаб-қувватлашимиз керак.


-  Ички чемпионатимизни стадиондан туриб томоша қилмаётган айрим мухлисларимиздан хафамисиз?

-  Йўқ, чунки ўзим ҳам қизиқарли бўлган баҳсни томоша қиламан. Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги учрашувни майдонда туриб томоша қилганман. Ўшанда терма жамоамиз мағлубиятга учраётган пайтда айрим мухлислар рақиб жамоа футболчиларини қўллаб-қувватлаётганини гувоҳи бўлганман. Бундай бўлиши керак эмас. Ғалаба қозонса ҳам мағлубиятга учраса ҳам у бизнинг жамоамиз. Уларни қўллаб-қувватлашимиз керак.

-  Концертларингизда футбол ҳақида кўп гапирасиз. Мана шу спорт тури ҳақида мавзу сизга ўзидан-ўзи келадими?

-  Қизиққанингиздан кейин мавзулар ўзидан-ўзи келар экан. ҳар бир соҳани ютуғи ҳам камчилиги ҳам бор. Ютуғини ҳам камчилигини ҳам гапириш керак. Фақат камчилигини гапириб бўлмайди. Ёки бўлмасам фақат ютиғини гапириб бўлмайди. Камчилиги нимада ютуғи нимада шуни билиши керак. Шунинг учун мана шу нарсани асослаб бериш учун билиб бўлиши керак.

-  Сиз учун миллий терма жамоамизни қайси мураббий бошқаришини фарқи борми ёки бўлмасам терма жамоани ким бошқаришидан қатъий назар ўйинларни томоша қилиб кетаверасизми?

-  Ошпаз таом тайёрлаши учун албатта масаллиғи яхши бўлиши керак. Масаллиғи яхши бўлмаса мана-ман деган ошпаз ҳам ширин таом тайёрлай олмайди. Биринчи навбатда футболчилар зўр бўлиши керак. Футболчилар майдонда бир-бирини тушуниб ҳаракат қилса натижа ижобий бўлади. “Бунёдкор” стадионида Эрон билан бўлган учрашувда Одил Аҳмедовнинг йўқлиги қанақа оқибатга олиб келганини кўрдинглар. Ҳа деса Одил Аҳмедов йўқ дейишди. Бир пайтлар Миржалол Қосимов йўқ дердик. Қачонгача битта футболчига боғланиб қоламиз. Футболчи ҳам инсон. У ҳам касал бўлади, жароҳат олади. Россияда бўлиб ўтган Конфедерациялар кубогида Германия терма жамоаси иккинчи таркиби билан мусобақага ташриф буюриб турнир ғолиби бўлиб кетди. Айни дамда Германия терма жамоасида майдонга тушиб ўйнайдиган 70 нафар футболчиси бор экан. Бош мураббийи улардан истаганини майдонга тушириши мумкин. Бизда 11 нафар футболчидан бири жароҳат олиб қолмасин, унга бирор нарса бўлиб қолмасин деган ҳавотиримиз бор. Терма жамоамиз иштирокидаги сўнгги учрашувда Станислав Андреев жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига бошқа позиция тўп тепадиган футболчи туширилди. Энди савол пайдо бўлшиши мумкин. Нима учун айнан унинг ўрнига бошқа чизиқда ҳаракат қиладиган футболчи туширилди деб. Чунки Андреев ҳаракат қиладиган чизиқда уни позициясида ҳаракат қиладиган футболчи йўқ. Виталий Денисов жароҳат олган. Мураббий мажбур бўлган Станислав Андреевни майдонга туширишга. У ҳам жароҳат олганидан сўнг умуман бошқа бошқа чизиқда тўп тепадиган футболчи туўирилди. Бунга мураббий мажбур бўлди. Шунинг учун ҳар бир чизиқда рақобатни шакллантириш керак, деб ўйлайман. Агарда рақобат бўлмаса футболчилар майдонда бемалол югуриб юришлари мумкин. Шунинг учун жамоада соғлом рақобат бўлиши керак. Бразилияда истеъдодларни уйма-уй юришиб қидириб топар экан. бизда эса “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” клубларидан футболчилар терма жамоага жалб этилади. Ёшларимиз яхши натижа қайд этишмоқда. Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони бўлишди. Ҳозир мана шу болалар қани? Футболчиларимиз Жаҳон чемпионатларида иштирок этишган. Қани ўшалар? Ўша пайтда зўр футбол ўйнаган йигитларимиз нима учун ҳозир кўринмай қолишди? Эътибор берган бўлсангиз Жаҳон футболида барча ишни мураббий хал қилмоқда. Францияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида Португалия терма жамоаси ғолиб бўлди. бунда ҳам бош мураббийнинг хизматлари катта. Қайси рақиб жамоага қандай тактика танлаш ва қандай ўйин кўрсатиш кераклигини кўрсатиб берди. Эрон терма жамоаси ҳам у даражада кучли эмас. Алоҳида эътироф этадиган футболчиси ҳам йўқ. Улар ҳам бизнинг терма жамоага ўхшаган бир терма жамоа. Эътибор берган бўлсангиз Эрон терма жамоаси деярли барча учрашувларда кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижа учун ҳаракат қилди. албатта бу ерда мураббийнинг хиссаси тажрибаси рол ўйнади.


-  Футбол шарҳловчилари ҳақида қандай фикр билдирасиз?

-  Мана шу мавзу ҳам муҳим масала. Айни дамда зўр шарҳловчиларимиз йўқ. Футболни шарҳи уни икки маротаба жозибали қилиб кўрсатади. Ҳозир зўр шарҳловчиларимиз йўқ. Мирзаҳаким ака Тўхтамирзаевни шарҳларини эшитиб мазза қиламан. Агарда терма жамоамиз мағлуб бўлиб қолса “омад сиз ва бизни ҳеч қачон тарк этмасин, эртанги кунга ишонч билан сизлар билан ҳайрлашамиз”, деб кўтаринки руҳда айтадилар.



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


ВИДЕО. Аваз Охун Германия, Акмал Шораҳмедов ва шарҳловчилар ҳақида (тўлиқ интервью)

Муаллиф :
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика