UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  0 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  0 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  3 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  5 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  15 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1

Ким сизга ўзбек футболи савияси ўсяпти деб айтса, ишонманг Янгиликлар

Ким сизга ўзбек футболи савияси ўсяпти деб айтса, ишонманг

Сабаби ўша киши сизни очиқчасига алдаган бўлади.

Кўп йиллик футбол ихлосманди сифатида шу кеча-кундуздаги мулоҳазаларим: 

1) Стадионлар даҳшатли ҳолатда. ТВдаги кўринишини гапирмаса ҳам бўлади — шунчаки аянчли. Баҳоналар ҳар доим бир хил янграйди (иқлимимиз шунақа). Суперлига жамоаларининг ярми ўзини стадионида ўйнамаяпти. 



2) Ҳакамлик. Бизда VAR ва бош ҳакам битта вазиятни ярим соат муҳокама қилади, лекин рефери якунда барибир бир қарорга келмасдан, VAR монитори сари йўл олади. 

VAR чет элда майдондаги ҳакамга ҳақиқий тиргак бўлиб берса, бизда ўйин боришига максимум даражада халақит қилиб, бош ҳакамни карахт аҳволга солиб қўяди.

ЎзФҲМ ҳакамларга "исбот бўлмаса ва ишончингиз 100 фоизга комил бўлмаса, пенальти қўйманг" деб айтса-да, амалда шу принципга риоя қилган ҳакамини жазолайди.



3) Футболчилар (айниқса, номи чиққанлари) эътирозини нопрофессионал тартибда билдиради — бақиради ва хоҳлаганича ҳақорат қилади. Биладики, жазоланиши қийин, чунки ҳакамни менсимайди ва даражаси пастроқ деб билади. 


4) Томошабинлар учун маълум бир вазият такрори ва сифатли кадр. Нима у? 

ИМҲО.



Мураббийлик, легионерлар, агентлар, клублар фаолияти (ва улардаги лавозим эгалари иши), реклама ва маркетинг, жамоалар матбуот хизмати, ОАВ, шарҳловчилик ва бошқа масалалар бўйича ҳам муаммолар талайгина. Бу каби мавзулар менинг кайфиятимга таъсир қилади. Ўшанга ҳозирча шу ерда тўхтаймиз, лекин қачондир албатта бафуржа гаплашамиз.

Шерзод Нурматов

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика