UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  2 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  22 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

"Атлетико" президенти: "Диего Коста 8та ўйинга четлатилган экан, демак бунга сабаб бўлган" Янгиликлар

"Атлетико" президенти: "Диего Коста 8та ўйинга четлатилган экан, демак бунга сабаб бўлган"

"Атлетико" президенти Энрике Сересо Диего Костанинг саккиз ўйинлик дисквалификацияси ҳақида фикр билдирди.

"Бу яхши янгилик эмас, аммо интизом қўмитаси саккизта ўйин дедими, демак саккизта. Биз ундан эҳтиётроқ бўлишни сўраймиз. Футбол шундай. Футболчилар тез ғазаб отига минишади, бунақаси майдонда бўлиб туради. Майдонда ҳақоратлар бўлмаслиги керак.

Қонун бўйича ҳакамни ҳақорат қилгандан 4тадан 8та ўйингача четлатилади. Қўмита барча далилларни кўрсатганига ишонаман. Бунча баҳс бўлади деб ўйламагандим, бироқ бундай қарор қабул қилинган экан - демак, сабаблар бўлган.

Диегода камчиликлар бор, аммо бу баҳона эмас. Ҳақоратни оқлаб бўлмайди.

Бу четлатиш Диегонинг "Атлетико"даги келажагига таъсир қилади деб ўйламайман. Бу биринчи дисквалификация эмас. Диегони оқлаш ниятим йўқ, аммо баъзида ҳаётда шундай бўлиб туради" - дейди Сересо.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика