«Атлетико» Облакни 75 млн еврога сотмади
11 июн 2017 09:41
Янгиликлар
«Атлетико» Облакни 75 млн еврога сотмади
ПСЖ «Атлетико» дарвозабони Ян Облакни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.
Парижликлар 24 ёшли словениялик футболчи учун 75 миллион евро таклиф қилишди, аммо Мадрид клуби таклифни рад қилди.
Облакнинг шартномасида товон пули 100 миллион деб ёзилган. Бундан ташқари «Атлетико» ФИФА таъқиқи туфайли фақат январь ойидагина янги футболчи харид қила олади холос.
Якунланган мавсумда Облак барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб 28та гол ўтказди. 21та учрашувда у ўз дарвозасидан тўп олиб чиққани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Расман: "Металлург" қайта тикланди
Фикрлар