"Атлетико" коронавирусга қарши кураш учун 20000та ниқоб хайрия қилди
08 май 2020 11:57
Янгиликлар
"Атлетико" коронавирусга қарши кураш учун 20000та ниқоб хайрия қилди
Округ маслаҳатчиси Мартин Касариего шундай миқдордаги ниқобларни "Атлетико" президенти Энрике Серезо топширди. Ушбу ниқоблар "Ванда Метрополитано" стадиони атрофидаги аҳолига тарқатилади.
"Атлетико" президенти Энрике Серезо "Ванда Метрополитано" лойиҳаси бошлангандан бери Сан-Блас ҳудудидаги аҳолининг клубни яхши кутиб олганини алоҳида таъкидлади. Президент шунингдек бу ниқоблар ушбу ҳудудда яшайдиган кам таъминланган оилаларга тарқатилишини айтди.
Ўз навбатида округ номидан иштирок этаётган Мартин Касариего ҳам ушбу гапларни айтди: "Атлетико Мадрид" бизнинг дунёдаги энг таниқли қўшниларимиздир. Улар бу қилган ишлари билан юракларимизга уларнинг қизил-оқ рангини сингдиришди", - деди.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико"нинг ҳозирда молиявий ишлари жойида эмас. Футболчилар клубда хизмат қилаётган ходимларни ишда сақлаб қолиш учун маошларининг 70%га қисқартирилишига рози бўлишди. Бундан ташқари ўйинчилар коронавирусга қарши кураш учун ўз шахсий хайрияларини ҳам амалга оширишмоқда.
Фикрлар